ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
20 июн куни тақдир сизни жуда бадавлат одамлар билан учраштириб қўйиши кутилади. Бу воқеа туйқусдан ва кутилмаган жойда содир бўлиши мумкин. Мавқеингизни кўтариш учун иш сифатига, раҳбарлар билан муносабатларни янада мустаҳкамлашга эътибор қаратишингиз керак. Муҳаббатда ҳам омадингиз кулади. Кечқурун суйганингиз сизга кутилмаган совға ҳозирлаб турибди. Соғлиғингизни ҳеч кимга ва ҳеч нарсага ишонманг. Кечқурун қаергадир яқин манзилга меҳмонга боришингиз мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун юлдузлар дуч келган билан баҳсга киришмасдан, бутун вужудингизни ишга бағишлашни маслаҳат бермоқда. Визалар, муҳим ҳужжатлар ёки пул олишда жиддий муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Агар хаёлни бир жойга қўйиб, ақл билан иш тутсангиз, бу муаммоларни ўз вақтида бартараф эта оласиз. Кечки пайт рўзғор икир-чикирлари билан банд бўласиз. Агар соғлиғингиз панд бера бошласа, врачга мурожаат этинг. Халқона йўллар билан даволаниш сизга наф бермайди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
20 июн куни муҳаббат масаласида баъзи муаммоларга дуч келишингиз кутилади. Бу кўпроқ оиласизларга тегишли. Агар танлаганингизга нисбатан муносабатларни янада пишиқламасангиз, бахтдан қуруқ қолишингиз ҳеч гап эмас. Иш жойингизда ҳаммаси ҳамкасблар орасида ўзингизни қандай кўрсата олишингизга боғлиқ бўлади. Истакларга қарши бора туринг, асосан тақдир ҳукмига итоат этган ҳолда иш тутинг. Соғлиғингизни парваришлаш ҳам эсингиздан чиқмаси-ин!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун юлдузлар асосий вақтингиз саломатликни тиклашга кетиши лозимлигини уқтиришмоқда. Эринмасдан тиббий кўриклардан ўтинг, тишингизда муаммо бўлса, тиш дўхтири қабулига бош суқиб қайтинг. Иш жойингизда юмушлар қочиб кетмайди. Куннинг иккинчи ярмида уддаласангиз ҳам бемалол улгурасиз. Шахсий ҳаётда кўп ўйламасдан, амалда иш бажаринг. Рашк деган ярамасни қалбингиздан ҳайдаб солинг. Фақат қалбингизга қулоқ тутинг, ўзгалар маслаҳати бугун сизга наф келтирмайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
20 июн куни жуфтингиз сизга кўп масалаларда яқиндан кўмак беради. Ҳатто пул топишда ҳам сиз билан бараварига тер тўкишга бел боғлаган. Овқатланишда тартиб-қоидаларга қатъий амал қилинг. Шўр, аччиқ таомлардан воз кечинг, спиртли ичимликнинг яқинига бора кўрманг. Яқин дўстлардан бири сизга ишониб сирларини айтиши мумкин. Унинг ишончини албатта оқлашингиз зарур. Кечқурун табиат қўйнида дам олиш омадли кечади. Тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши ҳам ҳақиқатга яқин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар бугун ҳаётга энг сўнгги ғояларни тадбиқ этишингизни маслаҳат беришмоқда. Ишни сифатли адо этинг, ана шунда раҳбарлар олқишига албатта сазовор бўласиз. Шахсий ҳаётда эса сизни анча оғир вазият кутади. Яхшиси, тингловчига айланинг-у, сукут сақланг. Бу ҳам иш бермаса, дўстлар билан бирор кафега йўл олинг. Қайтгунингизча ҳаммаси жойига тушади. Тадбиркорлар бугун жиддий келишувлар, шартномаларга имзо қўйиш каби амалларни бошқа кунга қолдирсинлар. Бугун улар муваффақият келтирмайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
20 июн куннинг биринчи ярмида ўта муҳим тадбирда иштирок этишингиз эҳтимоли бор. Шу тадбир келажакда лавозимингиз ошишини ҳам таъминлаб бериши мумкин. Шахсий ҳаётингиз ҳам бугун текисга ўхшамайроқ турибди. Жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Кечқурун ҳеч қанақанги учрашув белгиламанг. Асосий вақтингизни оила даврасида ўтказинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун арзимаган нарсага ҳам аччиқланавермасликни юлдузлар маслаҳат беришган. Асабни асранг. Барибир вазиятни ўз хоҳишингизча ўзгартира олмайсиз. Оиласизларни эса бугун ёрқин учрашувлар, мароқли, ишқий саргузаштлар кутади. Куннинг иккинчи ярмида у қадар узоқ бўлмаган манзилга сафар уюштиришингиз кутилади. Молиявий аҳволингиз нолийдиган даражада эмас. Тежамкорликка амал қилсангиз, аросатда қолмайсиз.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
20 июн куни яқин инсонингиз билан янада мулойим, илиқ муносабатлар юритинг. Агар яқинда уйланган бўлсангиз, хавотирланманг, муносабатлар дарров романтикага айланиб қолмайди. Жамоатчилик билан ташкил этилган оммавий тадбирлар бугун муваффақиятли ўтади. Жисмоний зўриқишларни четга суринг, кўпроқ дам олинг. Шунда эртанги кун учун куч йиғишингиз енгил кечади. Саломатлигингиз ҳақида ҳар қадамда қайғуринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар бугун ишдаги фаолликни сал камайтиришни маслаҳат беришган. Акс ҳолда бу организмингизга салбий таъсир кўрсатиши, соғлиғингизга путур етиши турган гап. Шахсий ҳаётда асло қайсарлик қилманг, бу сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Пул топишда сиздан ўта бардошлилик талаб этилади. Кечки пайт соғлиғингизда, аниқроғи, ошқозон ва бош қисмингизда баъзи муаммолар кўзга ташланиши кутилади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
20 июн сизнинг кунингизга ўхшаб турибди. Нима хоҳлаётган бўлсангиз, сотиб олишингиз мумкин. Бунинг учун пулингиз керагидан ҳам кўпроқ. Ишларингиз кетма-кетига бароридан кела бошлайди. Тунда ажойиб туш кўрган бўлсангиз, ўша туш бугун ҳақиқатга айланади. Кечқурунга яқин оила аъзоларингиздан баъзилари билан жиқиллашиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун сайрга чиқманг, жароҳат олишингиз хавфи бор.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун ҳаётга реал назар билан боқишингизга тўғри келади. Турли иллюзиялар сизга ҳеч нарса бермайди. Ана шунда ҳаётингизда унутилмас ҳодисалар содир бўла бошлайди. Оиласизлар ўз бахтини учратади, оилалиларнинг жуфти билан ўзаро муносабатлари янада мустаҳкамланади. Бугун олис сафар ҳам сизга муваффақият келтириши мумкин. Фақат соғлиқ масаласида пича муаммо бўлиши турган гап. У ҳам бўлса, бош оғриғи ва варикоз сизни безовта қилиб ўтиши кутилади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди