Айтишларича, боғдодлик олтмиш ёшли Раҳмон-Нажотий исмли отахон кечқурун ўлиб, эрталабига тирилган. У жаннатда бўлиб қайтганини ҳамма яқинларига гапириб берган экан…
Ҳа, кечки овқат қилишга улгурмай, қария бу дунёни тарк этди. Ҳамма йиғи-сиғи билан унинг танасини ювиб, эрталабки жанозага тайёрлаб қўйди…
Мана, тонг ҳам отди. Барча йиғилиб, домланинг жаноза ўқишини кута бошлади. Буни қарангки, домла “Фақат Оллоҳ абадийдир” дея жанозани бошлаши билан тобутда ётган марҳум тўсатдан акса уриб юборади. Ва ўзи ўрнидан турди.
Қариндош-уруғлар ўзларини босиб олишгач, қария жаннатда бўлиб қайтганини уларга гапириб берди.
— Менинг руҳимни, — деди у. — Учта фаришта кулиб қарши олди ва қандайдир кўприк ёнидаги ажойиб, гўзал масканга олиб борди. Ҳа, адашмасам, кўприк худди ип каби ингичка эди. Қил кўприк деганлари шу бўлса керак. Сўнгра шу кўприкдан ўтишимни буюришди. Атроф ҳақиқатан гўзал эди. Мен кўприкдан ўтиб кўрсатилган дарвозалардан бирига яқинлашдим. Дарвоза очилди. Бу йўл марҳума хотиним
Гуриянинг ёнига олиб борар экан…
Шу қадар хурсанд бўлдимки…
Гурия менга кумуш идишда сув берди. Хурсандлигимдан уни бағримга олмоқчи бўлгандим, шу заҳоти кўздан ғойиб бўлди. Қайтиб кўрмадим…
Орадан қанча вақт ўтди, билмайман. Мени олиб келган уч фаришта яна ёнимда пайдо бўлди.
— Кечирасиз, биз қидирган одам сиз эмас экансиз. — дейишди улар бараварига…
Ана шу гапни гапириб бўлишлари ҳамоно мен кўзларимни очдим ва сиз азизларимни кўриш бахтига яна муяссар бўлдим…
Шунинг билан жаноза тўхтатилиб ҳамма уй-уйига тарқалди…
Бироқ эртаси куни эрталаб қўшнилар Раҳмон чолнинг росманасига оламдан ўтгани ҳақида хабар топишди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?