21:39 / 15.08.2017
9 379

Мунажжимлар башорати: 16 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 16 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун кайфият ҳам, саломатлик ҳам жуда тобида бўлади иншооллох. Шубҳасиз, бу кечқурунга бориб ўз мевасини беради. Асосийси, меҳнат қилишда ўзингизга бўлган ишончни йўқотманг. Молиявий масалада баъзи тўсиқ ва муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Бироқ буларни бартараф этишнинг уддасидан чиқасиз. Оилали бўлсангиз, фарзандлар тарбияси ва рўзғор кемтикларини тўлдириш билан жиддий шуғулланмасангиз бўлмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бир нуқтага тикилиб улкан орзулар уммонида сузиш сизга ҳеч нарса бермайди. Аксинча кунингиз ижобий натижаларсиз ва мазмунсиз ўтиши тайин. Табиатан камгаплигингиз баъзилар билан орангизда юзага келиши мумкин бўлган жанжалларга барҳам беради. Сиз уларни четлаб ўта оласиз. Хизмат сафарига чиқиш ва тадбиркорлар учун фойдали шартномалар тузиш бугун муваффақиятли кечади. Саломатлигингиздан ҳам шикоятингиз бўлмайди. Аммо кечқурун сизни оммавий тадбирга таклиф этишмоқчи. Борманг. Саломатлигингизга путур етади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
16 август куннинг биринчи ярмидаёқ даромадингиз кўпаяди. Шунинг учун ҳар қандай кўринишдаги харидларни ўйланмасдан амалга ошираверсангиз бўлади. Профессионал ишингизда янги ҳамкорлар топиш бугун омадли кечади. Шахсий ҳаётда бироз танаффус қилинг. Жуфтингиз билан бир-бирингиздан чарчагансиз. Танаффус янги муносабатларга йўл очиб беради. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугунги кунингиз ажойиб янгиликлар ва ёрқин ҳодисаларга бой бўлади иншоллоҳ. Организмингиз жисмоний зўриқишлардан жуда чарчаган кўринади. Маълум муддат нафас ростланг. Оила қурмаганлар ёлғизликдан хаёлан нолимасдан ҳаракат қилишлари лозим. Бугунги ҳаракатингиз албатта ўзини оқлайди. Қалбингиз эгасини топасиз. Оилалиларни эса кечқурун кутилмаган совғалар ҳамда қариндошларнинг меҳмонга келиши кутади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Жуфтингизнинг кўнглига озор берманг. Рашк қилаверманг, бу муҳаббат ва бахт кушандасидир. Молиявий аҳволингиз ёмон бўлса, сира ташвиш тортманг. Кун давомида ё яқин таниш, ё узоқроқ бадавлат қариндош сизга мўмайгина пул тутқазади. Кўрмагандек бўлиб кетасиз. Бугун жароҳат олишингиз хавфи бор. Шундай экан, уйдан узоққа кетиб қолманг. Йўлларда автомобиллардан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатлигингизни асранг, дуч келган таомни истеъмол қилишдан тийилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Ақлий меҳнат кишилари ва тижоратчиларнинг куни туғади. Айниқса ақлий меҳнат кишилари бажарган иш раҳбариятга маъқул тушиб, катта миқдордаги мукофотга эга бўлишади. Ижодкорлар бугун танаффус қилиб олишлари керак бўлади. Бу келгусида янги ғоялар ўйлаб топишингизга ёрдам беради. Шахсий ҳаётингизда кичик кўнгилсизликлар юзага келиши кутилади. Тайёр туринг. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатликларини асраб-авайлашлари тавсия этилади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
16 август куни зудлик билан қўшимча даромад келтирувчи иш топишингизга тўғри келади. Бу масалада таниш-билиш ва дўстларга мурожаат этишингиз мумкин. Реклама билан шуғулланувчилар бугун кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни қўлга киритишлари кутилади. Жанжал ва баҳсли вазиятларга фақат ҳазил-мутойиба ёрдамида барҳам бера оласиз. Кечқурун таом истеъмолида эҳтиёт бўлинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун илгари ҳал этилмай қолган муаммоларга барҳам беришингиз зарур. Агар қўшимча билим олишдан қочмасангиз, яқин келажакда юқори лавозимлардан бирини эгаллашингиз мумкин. Тадбиркорлар фойдали шартномалар имзолаш ҳолатларини бошдан кечиришади. Муҳаббатда ҳали танаффусларга тайёр эмассиз. Шундай экан, оғир карвон каби аста-секинлик билан бўлса-да, олдинга интилаверинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
16 августда тадбиркорларни янгидан-янги лойиҳалар кутади. Аммо уларни ҳаётга тадбиқ этишда дўстлар ёрдамидан фойдаланмасангиз бўлмайди. Илож қанча, ёрдам қўлини чўзганларга кейинчалик дивиденд тўлашингизга тўғри келади. Бугунги кун сиз учун энг сердаромад кунга айланиши мумкин. Демак, ниҳоятда сергак турган ҳолда биронта ҳам имкониятни қўлдан бой берманг. Шахсий ҳаётда астойдил олдинга интилинг. Соғлиқни сақланг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Ё дўст, ё шунчаки танишлардан бири сизга мўмай даромад келтирувчи иш таклиф этишни мўлжаллаб қўйган. Дарҳол рози бўлинг. Жуфтингиз билан эрталаб келишмовчилик юзага келиш эҳтимоли бор. Куннинг иккинчи ярмида эса хизмат сафарига отланишингиз кутилади. Бу сафар сизга кўзланган даромадни ҳам ҳадя этади. Кечқурун вақтингизни оила даврасида ўтказганингиз маъқул. Ғийбатчилар ва ҳасадгўйлар билан иложи бўлса салом-алик ҳам қилманг. «Қозонга яқин юрсанг, қораси юқади», деб бекорга айтишмаган.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
16 август куни қандай ишга қўл урманг, атрофдагилар маслаҳатига албатта қулоқ тутинг. Қалбингиз бугун сизга маслаҳатгўйлик қила олмайди. Аёллар ва қизлар куннинг иккинчи ярмида гўзаллик салонига бориб келишса ҳам зиён қилмайди. Молиявий масалада муаммолар кўзга ташланмайди. Лекин тежамкорликка барибир эътибор қаратаверишингиз керак. Шахсий машинангиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Эрталабданоқ умумжамоа тарзида бажариладиган ишнинг асосий қисмини зиммангизга олинг. Шунда раҳбарлар қаршисида обрўйингиз яна бир поғона юқорига кўтарилади. Тижоратчиларнинг даромадлари ҳам бугун мўл бўлиши кутилади. Оилавий ҳаётда муаммо бўлмайди. Жуфтингиз ва сизнинг орангизда мавжуд қайноқ муҳаббат янада кучлироқ аланга олиши аниқ.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 16 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..