22:23 / 20.08.2017
6 429

Тадбиркорлар жуфтлиги: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш

Тадбиркорлар жуфтлиги: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
MFaktor — муваффақият ва мағлубият омиллари. KUN.UZ’да янги лойиҳа старт олди. Эндиликда, тадбиркорликни бошлаётган ёшларга устоз мақомида бўлган ва бизнес қилишда катта тажрибаси бор тадбиркорлар билан фойдали ҳамда қизиқарли суҳбатлар ўтказилади. Кўрсатувнинг илк меҳмонлари таниқли тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умаровалардир.

Ҳикмат Абдураҳмановнинг сўзларига кўра, Азиза Умарова билан 15 йилдан буён турмуш қуриб, биргаликда кўп ютуқлар, кўп ҳаётий дарслардан ўтган.

“2002-2003 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг қошидаги давлат компаниясида ишлардим. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетини Азизахон билан бирга битириб чиққанмиз. Давлат ташкилотида ишлаганимдан сўнг, бу менга тўғри келмайди, деган қарорни қабул қилдим. Кейин чет элда ўқиб келдик. Буюк Британияда таълим олганимизда кўплаб компанияларга ҳужжатларимни топширдим. Қизиғи шундаки, биронта компаниядан ижобий жавоб келмаган”, - дейди у.

Азиза Умарованинг айтишича, оила Британиядан Хитойга кўчиб ўтган. Бу ҳолат уларга кўп нарсани тушунишга ёрдам берган.

“Хитойда кўзга ташланувчи энг биринчи нарса – меҳнатсеварликдир. Хитойда кишилар худди чумолилардек ишлашарди. 2006 йилда Гуанчжоуга кўчиб келганмиз. Ўша ерда 24 соат давомида дўконлар, корхоналар, саноат объектлари, кишилар ишлашини кўриб, катта империялар айнан шундай қурилишини тушунасан. Биз учун бу катта тажриба бўлди”, - деди Умарова.

Ҳикмат Абдураҳманов суҳбат давомида авиакасса соҳасида муваффақиятсизликка юз тутган лойиҳа ҳақида ҳам гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, муваффақиятсизликнинг асосий муаммоси, авиакассалар ҳар доим ҳам тўғри ишламаслигида.

“Бизнинг корпоратив стандартларимиз шундайки, биз эгри, қинғир-қийшиқ ишлардан ўзимизни тиямиз. Сабаби, бир кичкина йўналишда озгина нотўғри иш қилсангиз, бошқа компанияларга бу имиж жиҳатидан зиён келтиради. Бу нарсани иш давомида кўп кўрдик ҳамда корпоратив қадриятлар даражасига мижозларимиз билан ҳақиқий, соф ишлаш, ёлғон аралаштирмасликни қонун даражасида қабул қилдик”, - дейди у.

Ушбу таниқли тадбиркорлар билан уюштирилган интервьюнинг тўлиқ шаклини қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Кўрсатувни Tas-X тизимида кўриш >>>

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тадбиркорлар жуфтлиги: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш