Баъзан ҳамма ишларни бажариб бўлиш учун суткадаги соатлар ҳам етарли эмасдек кўринади. Вақтингизни бекорга сарфламаслик учун муваффақиятли тадбиркорларнинг қуйидаги маслаҳатларидан фойдаланинг.
1. Спорт билан эрталаб шуғулланинг
Habit маркаси асосчиси Нил Гриммер:
Мен бир ҳафтада беш кун эрталаб соат олтидан еттигача велотренажёрда шуғулланаман. Машғулот пайтида бутунлай медитация ҳолатига берилиб кетаман ва менда ҳар доим янги ғоялар туғилади. Кейин мен уларни қоғозга ёзиб оламан.
2. Сизни чалғитмасликлари учун қулоғингизга эшитиш воситасини тақиб олинг
Чойшаблар ишлаб чиқарувчи Boll & Branch компанияси раҳбари Скотт Таннен:
Менда қулоқларимни тўлиқ ёпиб турадиган ва узоқдан ҳам кўзга ташланиб турадиган катта наушник бор. Баъзан мени безовта қилмасликлари учун мусиқа қўймасдан уни тақиб оламан. Бу усул ҳар доим иш беради.
3. Қизиқарли офис анъаналарини ўйлаб топинг
Қизиқарли тадбирлар ташкиллаштирувчи Fathom Events компаниясининг раҳбари Жон Руби:
Биз раҳбарларнинг ички кенгашига кечиккан киши кейинги кенгашда ҳамма қатнашувчиларга тушлик олиб беришига келишиб олганмиз. Бу бизнинг учрашувимизга ўз вақтида келишга ва уни ўйинга айлантиришга сабаб бўлади.
4. Йўлда вақтингизни бекорга сарфламанг
Идора жиҳозлари бренди Paperless Post раҳбари Жеймс Хиршфелд:
Агар сиз узундан узоқ хат ёзмоқчи бўлсангиз, уни ишга келаётганингизда йўлда ёзсангиз айни муддао бўлар эди. Шундай қилсангиз манзилингизга тезроқ етгандек бўласиз ва иш кунингизни фойдали машғулот билан бошлаган бўласиз.
5. Иш жойингизда машқлар бажаринг
The Imagination Agency креатив агентлиги асосчиси Мартеллус Беннетт:
Телефон қўнғироқлари ва йиғилишларнинг орасида машқлар бажариш ҳеч уят ҳисобланмайди. Масалан, 20 марта ўтириб-туринг ва 20 марта сакранг.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)