Бахтлироқ яшаш учун бу одатлардан воз кечишингиз керак.
1. Фақат ўзини ўйлаш
Ҳаётни қийинлаштиришнинг энг осон йўли — ўзингизни бутун дунё фақат сизнинг атрофингизда айланаётгандек тутиш. Қандай режалар тузишингиздан қатъи назар, улар ҳар доим бошқа одамларга ҳам боғлиқ бўлади. Бирон нарсани режалаштирмоқчи бўлсангиз уларнинг истаклари ва имкониятларини ҳам ҳисобга олинг. Шунда сиз мукаммал режангизни кимдир бузгани учун ҳафсалангиз пир бўлишининг олдини олган бўласиз.
2. Таваккал қилишдан воз кечиш
Ҳаётни бой берилган имкониятлар ҳақида армон билан ўтказишнинг яна бир осон йўли — таваккал қилишдан воз кечиш.
Албатта, ўз ҳаётини ва соғлиғини хавф-хатарга қўйиш тўғри эмас, лекин гап унчалик муҳим бўлмаган нарсалар тўғрисида кетганда, бу иш ҳатто муваффақиятсизлик билан тугаши мумкин бўлса ҳам ҳамма имкониятлардан фойдаланинг.
3. Кераксиз одамларга вақт сарфлаш
Ўзингизга ёқмайдиган ва сизга ёмон муносабатда бўладиган одамларга вақтингизни сарфлаб ўтирманг. Вақт — энг қимматли бойликлардан бири ҳисобланади. Агар сизга биронта одам билан мулоқот қилиш ёқмаса, ундан ҳам муҳимроқ ишлар билан шуғулланинг ёки ўзингиз учун қадрли бўлган одамлар билан учрашинг.
4. Ортиқча яқинлик туйғулари
Одамлардан ҳам, нарсалардан ёки имкониятлардан ҳам воз кечишга ўрганиш жуда муҳим. Нимадир тамом бўлганига бир умр афсус қилиб яшаш нотўғри. Бунинг ўрнига янгисини тузишни бошланг.
5. Қайтаришнинг йўқлиги
Бахтли бўлиш учун нафақат олиш, балки қайтариш ҳам жуда муҳим. Бошқалар билан ўртоқлашинг, мақтовлар айтинг, яқинларингизга ғамхўрлик қилинг. Шунда сиз атрофдагиларни ҳам, ўзингизни ҳам бироз бахтлироқ қилган бўласиз.
Манба: «Daryo.uz» «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади