Бор-йўғи бешдан биргача санаш орқали сиз ишни бошлашингиз ёки бирон нарсага қарор қилишингиз мумкин.
Бу қандай қоида?
5 сония қоидаси шундан иборатки, ҳаракат қилишни бошлашдан олдин бешдан биргача санаш керак бўлади. Шунда сиз ҳатто хоҳишингиз бўлмаган ёки бирон-бир сабабсиз ҳам ишларни бажара олишингиз мумкин.
У қандай ишлайди?
Балки бу усул сизга кулгили ва ҳақиқатдан узоқроқ бўлиб кўрингандир. Лекин тажрибалар бунинг аксини кўрсатмоқда.
5 сония қоидасининг самаралилигини шундай тушунтириш мумкин:
Сиз санашни қайсидир ҳаракатни бажаришга боғлайсиз. Биргача санаб бўлганингиздан сўнг, буни онгли равишда марра чизиғи деб қабул қиласиз. Агар сиз «Олға!» ёки «Бошладик!» деб хитоб қилсангиз бу ишга киришишингизга янада кўпроқ ёрдам беради.
Агар сиз санаб бўлгандан кейин дарҳол ишга киришаман деб ўзингизга сўз берсангиз, бу сизга керакли қувват турткисини беради.
Уни қандай қўллаш керак?
Классик мисол — соат қўнғироғи бўйича туриш. Уни ҳар 5 дақиқада такроран жиринглашга қўйишнинг ўрнига, 5 дан биргача сананг ва ўйлаб ўтирмасдан дарров жойингиздан туринг.
Аслида, беш сония қоидаси сизга ҳаётнинг ҳамма соҳаларида керак бўлади. Масалан уни қуйидаги ҳолларда қўллашга ҳаракат қилинг:
- агар ўзингизни тута олмай кимгадир бақириб юборишингиз мумкинлигини сезсангиз. Шундан кейин сиз тинчланасиз, суҳбат оҳанги ижобий томонга ўзгаради;
- қандайдир лойиҳани бошлай олмаяпсиз. Агар сиз ўзингизни диплом ишига киришишга мажбурлай олмаётган бўлсангиз, биргача сананг, ҳужжатни очинг ва ёзишни бошланг.
Йўлнинг энг қийин қисми — бу биринчи қадам эканлигини унутманг. Кейин сиз қилаётган ишингизга мослашасиз ва бу вазифалардан қўрқмай қўясиз.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда