Янги лавозимда ишлашнинг биринчи кунларида қандай қилиб ўзини ижобий томондан кўрсатиш ҳақида баъзи фойдали маслаҳатлар билан таништирмоқчимиз.
Ўрганинг
Ҳатто катта тажрибага эга бўлса ҳам янги келган одамнинг катта хатоси — қандайдир муҳим масалада ҳаддан ташқари тез қарор қабул қилиш. Бошида сизга келаётган ҳамма маълумотларни ўзлаштиришингиз ва барча тафсилотларига диққат билан муносабатда бўлишингиз керак.
Ўз раҳбарингиз билан гаплашинг. Ходимлар учун ёзилган қўлланмада бўлмайдиган баъзи масалаларни муҳокама қилинг. Масалан, қуйидагилар:
- Биринчи кунларда сиз мендан нималарни кутяпсиз?
- Биринчи ойда сиз мендан қандай натижалар кутяпсиз?
- Ишим янада самаралироқ бўлиши учун мен олдиндан нималарни ҳисобга олишим керак?
Янги ҳамкасбларингиздан компанияда ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида суриштиринг:
- Ходимлар билан мулоқот қилишнинг қайси бири маъқулроқ: жонли суҳбатми ёки ижтимоий тармоқларми?
- Мунозара учун қандайдир тақиқланган мавзулар борми?
Кузатинг
Ҳамкасбларингиз хатти-ҳаракатларини кузатиб боринг. Улар ишдан чалғитувчи мавзуларда гаплашишадими? Тушликни ташқарида қилишадими ёки умумий ошхонада овқатланишадими? Уларнинг ўзаро муносабатлари қандай? Шунда сиз янги доирадаги танишларингизга тезроқ мослашасиз.
Ишни ўзингизга мослаштириб олинг
Айтайлик, ишнинг биринчи кунлари сиз қайсидир вазифаларни бажара олмаслигингизни бирдан тушуниб етдингиз. У ҳолда раҳбарингиз билан гаплашишга ҳаракат қилиб кўринг. Унга ўзаро келишув таклиф қилинг: ўша вазифалар ўрнига ўзингиз жуда яхши биладиган масалаларни бажариш. Баъзан раҳбариятнинг рухсати билан ҳамкасблар билан вазифаларни алмаштириш мумкин.
Мақтанманг
Агар сизнинг ишга доир қандайдир зўр ғоянгиз бўлса уни дарров ҳаётга татбиқ қилиш шарт эмас. Аввал раҳбарингиз билан маслаҳатлашинг ва унинг фикрини эътиборга олинг.
Ишни энди бошлашингиз билан юлдузлардан ҳам баландроқни кўзламанг. Ўзлаштириб олганингиздан кейин эса катта мақсадлар томон интилсангиз бўлади. Янги ғояларни яхшиси раҳбарингизга, сизни биронта сабаб билан мақтагандан сўнг таклиф қилганингиз маъқул.
Манба: «Daryo.uz» “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар