1. Эрталаб кўчага сув сепиб, супуриш ўрнига ухлаб қолдингизми? Камига сут пишираётиб, уни тоширдингиз, кечки овқатни эса тузга топширибсиз… Шубҳа қилманг, ахир айбингизни тан олиб, ойижонингиздан узр сўраяпсиз, демак, яхшисиз!
2. Қайнонанинг гапига дарров аразлайсиз, ичкарига кириб, йиғлаб ҳам оласиз. Барибир яхшисиз. Бу бор-йўғи ота уйингиздан ўзингиз билан олиб келган болаларча аразлашлар яқин орада ўзингиз ҳам она бўласиз. Демак, эркаликлар ортда қолади.
3. Гап эшитдингиз, роса алам қилди. Кечаси билан бола боқиб, кундузи уй ишларига улгура олмасдан гап эшитса алам қиларкан… Шундай бўлса-да, тилингиздан «ойижон» сўзи тушмаяпти. Кўрдингизми, яхши келинсиз!
4. Қайнонани эрга ёмонлаш яхшиликка олиб келмаслигини тезда тушуниб олдингиз. Энг яхши йўл — қайнонанинг кўнглига йўл топиш орқали эрга ёқиш. Бу қоидага энди бир умр амал қиласиз.
5. Мана, келин бўлганингизга ҳам бир неча йил бўлибди, аммо сиз ҳақингиздаги нохуш гаплар ҳатто фарзандингизга ҳам таъкидлаб ўтилади. «Қайни-бўйнининг супургиси ҳам туртади», деб шуни айтишса керак-да! Ҳа, майли, қаранг қандай сабрлисиз! Бу каби майда-чуйда гапларга парво қилмасликка уринаяпсиз. Балли, яхши келинсиз!
6. Рўзғорингиз бўлак бўлса-да, ойижонингизнинг маслаҳатларига қулоқ тутасиз. Ахир шунча йилда қайнонанинг гапига кириб кам бўлмаганингизни тан олганингиз эмасми бу?
7. Шукрки, шунча пайтдан бери тилингиздан «лаббай», «хўп бўлади», «бир оғиз сўзингиз, ойижон» каби ширин сўзлар тушмайди! Яшанг, сиздек қизни тарбиялаган ота-онангизга минг раҳмат!
8. Ўтган умрингизни хотирлаб, аччиқ гапларни индамай ютганингизга ачинманг. Сиз кўз олдида улғайиб бораётган фарзандингизга яхши ибрат кўрсатаяпсиз. Насиб қилса, ҳали кўп яхши гаплар эшитасиз!
9. «Уйдаги гапни кўчага чиқарма!» Тўйдан аввал онангиз қулоғингизга қўйган бу гапни умрбод эсдан чиқармайсиз. Яхшисиз, ичингиздаги чўғни совутиш учун бировга гапиргунча вазиятни кулиб енгиб кетасиз.
10. Бу 10 белгини ўқиб туриб, ўзингизни танидингиз. Аммо буни турмуш ўртоғингиз ёки қайнонангизга рукач қилмайсиз. Бор-йўғи севимли «Суғдиёна» газетангизни қайнонангизнинг кўзи тушадиган жойда қолдирасиз. Бу ҳам яхши эканингизнинг бир белгиси.
Манба: Darakchi.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда