Маскда туғма истеъдод ва кўп ўқиш одатидан ташқари яна бир фойдали маҳорат — самарали ўрганиш ва қисқа муддатда жуда кўп маълумотларни эсда сақлаб қолиш қобилияти бор.
Билимни маъно дарахти деб тасаввур қилинг
Маск энг аввал ўз-ўзимизга қўядиган чегарадан чиқиб олишни маслаҳат беради. У кўпчилик одамлар ўзларига етарлича баҳо бермайдилар ва ўйлаганларидан ҳам кўпроғини ўрганишлари мумкин деб ҳисоблайди.
«Билимни маъно дарахти деб ҳисоблаш жуда муҳим, — дейди Маск. — Аввал асосий қарашларингизни тушуниб олинг — бу сизнинг дарахтингизнинг танаси ва катта шохлари. Фақат кейингина баргларига (тафсилотларига) ўтасиз. Акс ҳолда улар осилиб туришга ҳеч нарса бўлмайди».
Асосий тушунчалар тизимини ўрганмасдан туриб мавзунинг ичига кириб кетманг: асосий ғоялар ва мунозарали интизом масалалари.
Янги билимларни эскилари билан боғланг
Кўпчиликнинг таъкидлашича, эсда сақлаб қолишнинг энг яхши усули — янги маълумотни ўзингиз биладиган маълумот билан боғлаш. Агар бизда янги билимларни илиб қўядиган бундай ақлий «илгаклар» йўқ бўлса, улар одатда каллада ушланиб қолмайди. Ўрганилаётган фаннинг асослари — бу худди шу «илгаклар» ҳисобланади.
Агар сиз тезроқ ўрганишни хоҳласангиз, Маскнинг маслаҳатларини эътиборга олинг ва ишга стратег каби ёндашинг. Агар сизни фаннинг айнан ўша мавзуси қизиқтираётган бўлса ҳам, мураккаб мавзуга бирданига ўтманг. Яхшиси асосни мустаҳкамлаш учун бироз кўпроқ вақтингизни сарфланг. Шунда сиз тезроқ ва яхшироқ ўргана оласиз.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда