16:01 / 21.09.2017
12 547

Озишни истайсизми? Aфсона ва ҳақиқатлар билан танишинг!

Озишни истайсизми? Aфсона ва ҳақиқатлар билан танишинг!
Озишни истасанг, эрталаб нонушта қилма!

Нотўғри! Айнан эрталабки нонушта организмнинг кунлик қуввати учун жуда муҳимдир. Шуниси ҳам борки, эрталаб нонушта қилмайдиганларда ичак тизими билан боғлиқ муаммолар юзага келиб, кейинчалик қабзиятга сабаб бўлади.

Жисмоний машқдан сўнг тамадди мумкин эмас!

Тўғри! Тана вазнини жисмоний ҳаракат ёрдамида камайтиришни истаганлар машғулотдан бир соат аввал ва бир соат кейин тамадди қилишлари керак.

“Пресс” қилсам, озаман”

Нотўғри! Фақат қорин мушакларини чиниқтириш оздиради, десангиз адашасиз! Энг маъқули турган ерингизда қадам ташлаб, машқ қилишдир. Шунингдек, белни икки ёнга ҳаракатлантириш ҳамфойда беради.

Ёш улғайгани сайин тана вазни ортиб боради!

Ёлғон! Тана вазни ортишига ёшнинг аҳамияти йўқ. Шунчакижисмоний фаоллик камайиб, истеъмол қилинадиган маҳсулотлар миқдори ортса, одам тўлишади. Агар жисмоний фаолликни кўпайтирсангиз, ёшингизга мос тана вазнига эга бўласиз.

Сурги дори ва пешоб ҳайдовчи дамламалар оздиради!

Нотўғри! Сурги дорилар ичаклардаги муаммони вақтинчалик бартараф этиши мумкин. Тўғри, шу туфайли озиб қолгандек бўласиз. Аммо кейин бирданига вазнингиз ортиб кетиши мумкин. Пешоб ҳайдайдиган дамламаларни эса шифокор кўрсатмасисиз ичиш тавсия этилмайди.

Манба: Даракчи.уз

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озишни истайсизми? Aфсона ва ҳақиқатлар билан танишинг!