Ҳаётимизда юз берадиган ҳаяжонли дақиқалар, хурсандчиликлар ва умрнинг энг мазмунли дамларини ёдда сақлаб, уларни эслаганда вақт қанчалик тез ва шиддат билан ўтаётганига амин бўламиз. Аммо баъзан шу умрнинг энг мазмунли дамлари ёдимиздан кўтарилади ва у вақтларни қанчалик уринмайлик, эслай олмаймиз...
Жанубий Калифорния университети биотиббиётшунослик муҳандиси Теодор Бергер инсонларга хотирани тиклашда ёрдамлашувчи ажойиб ихтирони яратди. Унинг ихтироси барчани ўзига тортди. Кичик қурилма яхши эшита олмайдиганлар тақадиган “эшитиш мосламаси”ни эсга солади: қулоқнинг орқасига жойлаштирилса бас.
Мазкур қурилма омма эътиборига ҳавола қилишдан олдин сичқон ва маймунларда синовдан ўтказилди ва ажойиб натижага эришилди. Бергер ўз ихтироси ҳақида шундай дейди: — Миямиздаги кичик нервнинг иш уйғунлигини ва нейронлар орқали уларни фаоллаштириш билан ёдимиздан чиққан воқеаларни аста-аста эслашимиз мумкин.
Масалан, хонангиз калитини қаерга қўйганингизни эслай олмаяпсиз ва билингки, калитни қаерга қўйганингиз нофаол ҳолатга ўтган. Шу пайтда сиз эслашга ҳаракат қиласиз ва мазкур қурилмага эҳтиёж сезасиз. Бундан ташқари, бу қурилма хотирасини йўқотган одамларгахотираларини тиклашда жуда катта ёрдам беради. Бу ихтиро яқин келажакнинг буюк ихтироси, деб аталмоқда.Бергернинг ихтироси янада такомиллаштириш жараёнида эканлиги айтилмоқда ва унинг қачон сотувга чиқиши ҳали эълон қилинмади.
Манба: Darakchi.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди