Баъзан ҳаётимиз ҳам тобора мураккаблашиб бораётгандек туюлади. Шундай пайтларда болаликни қўмсаб қоламиз. Бироқ яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, ҳаёт ўша-ўша, ўзгармаган. Фақат сиз уни ўзингизга мослаб ўзгартиргансиз, холос. Кичиклигингизда овқат танламаган, либос ажратмаган бўлсангиз, энди буларга алоҳида эътибор қаратиб, ҳар бирини танлайсиз. Бу эса оддий нарсаларнинг катта муаммоларга айланиши учун етарли. Қарабсизки, бошқа муаммолар ҳам чуқурлашиб, илдиз отаверади. Бироқ ҳаммаси ўз қўлингизда!
- Бошқалар фикрини ўқишга ҳаракат қилманг. Кимнинг нима дейиши, қандай йўл тутиши билан қизиқиб, ўзингизга муаммо орттиришингиз мумкин. Ҳамма билан очиқ мулоқот қилинг-да, ўзгалар ҳаётига аралашманг.
- Кундалик ҳаёт учун зарур нарсаларнигина харид қилинг. Атрофдагиларда яхши таассурот уйғотиш учун ўзингизни кўз-кўз қилишингиз шарт эмас. Муомалангиз сиз учун кўзгудир.
- Бошқалардан ўзаман деб, кимларгадир ҳасад қилишдан сақланинг. Унутманг, ҳавас ва ҳасад қилишингиз мумкин бўлган ягона инсон — Ўзингизсиз!
- Ҳаётингизга ёлғон аралаштирманг. Зотан, бир ёлғондан қутулиш учун албатта иккинчисини топасиз. Кейингилари эса ўз-ўзидан уланаверади. Қарабсизки, муаммоларингиз чуқурлашиб бораверади.
- Ният ва истакларингизни яширманг. Уларнинг албатта амалга ошишига ишонинг. Ишонч бизни олға интилишга ундайди. Ўз имкониятларига ишонган инсон учун ҳамма эшиклар очиқ.
- Атрофдагилар билан мулоқотда ҳақлигингизни исботлаш учун асабингизга эрк берманг. Яхшиси, мулоҳаза қилинг. Сиз учун тўғри бўлган тушунчалар эҳтимол кимгадир бошқача туюлар. Ўз фикрингизни бошқаларга ўтказишга уринманг. Ҳар кимнинг ўз ҳаёти бор!
Манба: «Суғдиёна» газетаси. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...