Қуйидаги оддий қоидалар, ўзингизни кучлироқ қилишга арзимас муаммоларга бўш келмасликка ўргатиши мумкин.
1. Мураккаб вазифаларни эрталаб бажаринг
Гарвард университети олимлари қизиқ тажриба ўтказишди. Қатнашчиларга бир сония ичида компютернинг ўнг ва чап томонида 20 та нуқтани кўрсатишади ва кейин улардан қайси томонда нуқталар кўпроқлиги сўралади.
Кейин вазифа яна такрорланади, лекин нуқталар сони 100 тага кўпайтирилади. Жавоблар учун улар пул олишади. Агар улар ўнг томонда нуқталар кўп эди деб жавоб беришса пул жавоб тўғри ёки хатолигидан қатъий назар 10 баробар кўпайтирилади. Ҳамма гап шунда эди.
Сезиларли бўлдики, фойда учун кишилар кўпинча ўнг томон деб жавоб беришарди. Эрталабки 8 дан тушликкача бўлган вақтда жавоб берганлар тушликдан кейин кечқурунки 18:00 гача бўлганлардан кўра камроқ шундай жавоб қилишади.
Олимлар уни “эрталабки руҳият таъсири” дейишган бўлса-да, ўз-ўзини тарбиялаш билан баҳолаш мумкин. Кечга бориб бизнинг энергиямиз камайиб, жалб этувчи нарсаларга қаршилигимиз сусаяди. Айнан шу боис куннинг 2-ярмида тажриба қатнашчилар осон пул топишдан воз кечмаган ҳолда кўпроқ ёлғон қўллашди.
2. Сизга нима халақит берса уни осонлаштиринг
Атроф ва ташқи омиллар ўзингизни қандай тутишингизга таъсир қилади. Уларга қаршилик кўрсатишнинг энг яхши усули – осонлаштириш ҳисобланади.
Қанча қарор қилишингиз осонлашса, шунча ҳаракат қилишингиз осонлашади.
Агар ижтимоий тармоқлардан ортиқча фойдалансангиз, уларни блокловчи иловани ўрнатиб қўйинг. Доими фаст-фоод тановул қилсангиз соғлом овқатланишга ўтинг.
3. Ўз муваффақиятингизни кузатиб боринг
Ўзингизни баҳолашингиз ва тарбиялашингизга тўсиқ бўлувчи ҳар қандай хато йўлни сезиб, ёзиб боринг. Бу катта харидлар, тўйиб ухламаслик ва бошқа юзлаб сабаблар бўлиши мумкин.
Овқатланиш, машғулотлар ва уйқу кундалигини тутинг. Саломатлигингиз ва молиявий аҳволингизга эътибор қаратинг. Бу кузатув ёмон одатлардан қутилишингизга ёрдам беради.
4. Ўзингизни кузатинг
Агар ўз зарарли одатларингизни фойдалилари билан алмаштирмоқчи бўлсангиз, кун бўйи иш столида ўтирсангиз ёнингизга кўзгу қўйинг. Шу йўл билан ўзингизга четдан назар солинг. Шунда қандай овқатланасиз, ижтимоий тармоқда вақтингизни қандай сарфлайсиз – ҳаммасини кўриб, улардан осон қутилишингиз мумкин.
5. Вақтни моддий шаклга келтиринг
Агар эрталабдан кўп ишларни бажаришингиз керак бўлса, ҳар 3-5 дақиқада жирингловчи таймер ўрнатинг. Шунда ўтаётган вақтингиз сезилмай қолмайди. Ўз одатларингизга қанча вақт сарфлаётганингизни сезишингиз мумкин бўлади. Шундай қилсангиз қисқа вақтда нималарга улгураётганингизни билиб оласиз.
6. Бирор ишни якунлагач ўзингизга хордиқ беришга ваъда беринг
Биз ҳаёлимизда вазифани сал кейинроқ бажара олишимизга ишонамиз. Қийин ишларни кейинг қолдиришдан кўра дам олиш ва ҳар қандай чалғитувчи сабабни кейинроққа қолдиринг. Шундай қилиб ўзингизга ваъда беринг.
Ёдда тутинг: сиз дам олишни таъқиқламаяпсиз, шунчаки сал кечроққа суряпсиз уни. Бу усул иш беради.
7. Ўз кучсизлигингизни баъзан кечириб ҳам туринг
Агар сиз перфексионист бўлсангиз, баъзан ўзингизга табиатингизга мос йўл тутишга изн беринг. Чунки одатда, қила олмаганларимизга эришишни истаймиз. Биз қанча ўзимизни интернетдан четласак, ундан шунча кўп фойдаланишни хоҳлаймиз. Шу учун ожизликларни тан олиб ҳам туриш керак. Аммо баъзан, унутманг!
Манба: Like It “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...