16:56 / 22.10.2017
7 336

Дам олиш кунларида омадсизлар қиладиган хатолар

Дам олиш кунларида омадсизлар қиладиган хатолар
Барчамиз дам олиш кунларини интизорлик билан кутамиз. Лекин уларни қандай ўтказишимиз қанчалик муваффақиятли эканлигимизни билдиришини ўйламаган бўлсак керак.

1. Улар режа тузмайдилар

Дам олиш кунларини ҳар бир дақиқасигача режалаштириш шартмас, лекин нима билан шуғулланишингизни тасаввур қилганингиз яхши. Бу орқали сиз вақтингизни тежайсиз ва бирор қизиқарлироқ иш қилиш кераклигини ҳам унутмайсиз.

2. Улар яқинлари учун вақт ажратмайдилар

Тиғиз иш кунларида дўст-яқинлар учун вақт топиш мушкул. Буни дам олиш кунларида оқлашга ҳаракат қилинг.

3. Улар технологиялардан дам олишмайди

Иш почтангиздан чиқиб, телефонингизни нарироққа олиб қўйинг. Аввалдан ҳамкасбларингизга дам олиш кунлари қўнғироқларига жавоб беролмаслигингиз мумкинлигини огоҳлантириб қўйинг.

4. Улар дам олиш кунларидан роҳатланмайдилар

Нима режалаштирманг, масалан уйда ёлғизликда дам олиш ёки дўстлар билан учрашиш бўлмасин дам олиш кунларидан роҳатланишга ҳаракат қилинг.

5. Улар кунни ухлаб ўтказадилар

Ҳафта давомида жуда чарчаган бўлсангиз ҳам, ўзингизга келишга ҳаракат қилинг. Бутун дам олиш кунингизни ухлаб ўтказмоқчи бўлсангиз уйқу режимингиз бузилади ҳамда кейинги ҳафта давомида ўзингизни ноқулай ҳис қилиб юришингизга тўғри келади.

6. Улар кўп маблағ сарфлайдилар

Албатта, баъзида ўзимизни хурсанқ қилгимиз келади. Агар бутун ҳафта давомида тежаб, дам олиш кунлари беҳудага пул сарфласангиз ҳеч қандай иқтисод қила олмайсиз. Хордиқ чиқаришнинг нисбатан арзонроқ йўлларини қидиринг, масалан, уйда бирор нима билан шуғулланинг ёки бепул тадбирларга боринг.

7. Улар ўйлашмайди

Иш кунлари ҳаёт, ундаги мақсадларингиз ҳақида яхшироқ ўйлашнинг имкони бўлмас, бу учун дам олиш кунларингизни ажратинг.

8. Улар доимо иш ҳақида ўйлайдилар

Жума куни кечқурун келаси душанба учун режа тузиб қўйинг. Шанба ва якшанба кунлари эса иш ҳақида умуман унутинг.

9. Улар бекорчилик билан шуғулланишади ва бу ҳақида афсусланишади

Оғир иш ҳафтасидан кейин шунчаки хордиқ чиқариб, бекор қолишни истайди киши. Лекин бу бекорчилик сизни зерикишга олиб келса, ёки у туфайли муҳим ишларни ўтказиб юборсангиз, дам олиш кунларингизни қандай ўтказишни қайтадан кўриб чиқинг.

10. Улар дам олишмайди

Дам олиш куни умуман дам олмасангиз, янги иш ҳафтасини кучсиз бошлайсиз ва зарурий натижаларга эриша олмайсиз.

11. Улар кейинги ҳафтага тайёрланмайдилар

Якшанба кечқурун келаси ҳафта ҳақида ўйласа бўлади: зарурий ишлар рўйҳатини тузинг, ўз тақвимингизга қаранг, яқин кунларда нималарга эришмоқчи эканлигингизни аниқлаб олинг. Ана шулар муваффақият гаровидир.

Манба: Likeit.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Дам олиш кунларида омадсизлар қиладиган хатолар