date
views 9 324

Ғазабга бўш келманг! Жаҳлдан тушиш учун тезкор усуллар

Ғазабга бўш келманг! Жаҳлдан тушиш учун тезкор усуллар
Жаҳлингиз чиққан пайтда ўзингизни бошқара оласизми? Ушбу маслаҳатларга амал қилган ҳолда ғазаб устидан ғалаба қозонишингиз мумкин.

1. Агар бино ичида бўлсангиз, очиқ ҳавога чиқиб, чуқур нафас олинг ва ўзингиз учун севимли бўлган нарсалар ҳақида ҳаёл қилинг.

2. Юрагингиздаги гапларни сирдошингиз билан бўлишиш жаҳлдан тушишга ёрдам беради.

3. Диққатни бир жойга жамлаган ҳолда бир муддат тинч ҳолатда ўтириш ҳам инсонни жаҳлидан туширади.

4. Бурун ва лаб бурчагидаги нуқтага бармоқ билан босим бериш орқали асабларни тинчлантириш мумкин. Жаҳлингиз чиққан пайтда бармоқ учларини шошилмасдан оҳиста уқалашга ҳаракат қилинг.

5. Яқин атрофингизда сув бўлса, қўлингизни бир муддат сувга солиб ўтиринг. Сув сизни ғуборлардан ҳалос этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Ғазабга бўш келманг! Жаҳлдан тушиш учун тезкор усуллар