Ҳурматли аёллар! Нима ёки қандай вазият эркакларнинг жаҳлини чиқариши мумкин, деб ўйлайсиз? Ташқи кўринишингизга эътиборли бўлишга, мазали таомлар пишириш ва яна бир қанча ишларга улгуришга уринасиз-у, биргина аҳамиятсиз туйилган кичик нарса умр йўлдошингиз кўз ўнгида барча уринишларингизни чиппакка чиқариб қўйиши мумкин. Буни билишни истасангиз, феъл-атворингиз кўзгусига боқиб, тегишли хулосалар чиқаришга ҳаракат қилиб кўринг.
Қўполлик
Қўпол ва шартаки, баланд овозда бақир-чақир қилиб, кўп гапиришни хуш кўрувчи аёллар ҳеч бир кишида яхши таассурот қолдирмай, балки нафрат уйғотиши сир эмас. Оила бошлиқлари ўз ёнларида вазмин, оқила, хушмуомала, кишилар эътиборини бўлар-бўлмас гаплар билан тортмайдиган ҳамроҳ кўришни исташади.
Меъёридан ортган рашк
Барчамиз эртами-кечми турли хил сабабларга кўра яқинларимизни рашк қилишимиз, қизғанишимиз табиий. Гарчи ўта рашкчи бўлсангиз-да, фаросат ва оқилалик билан иш тутинг, буни турмуш ўртоғингизга билдирманг. Рашк эркакларнинг ғашига тегувчи ҳолат. Аввалига рашкингиз уларга ёқади. Аммо рашк таъқиб васвасасига айлангач, ўз жуфтингизни йўқотиш ёки ўзингиздан кўнглини қолдириш хавфини туғдирасиз. Эркаклар шундай кишиларки, стрессли вазиятларга тоқат қилишолмайди. Аёллар эса сабабларни топиб, сабр ва бардош қила олишади.
Яна баъзи майда-чуйдалар ҳақида…
Ҳеч қачон умр йўлдошингизга кўйлак, сумка ёки пардоз воситангизни қанчага олганингиз ҳақида гапириб ўтирманг. Бунинг унга нафақат қизиғи йўқ, балки ёқмаслиги ҳам мумкин. Умуман, аёллар нуқтаи назаридан қараганда ҳам, ҳар доим сирли бўлиб қола олишингиз лозим. Шу сабабли, ўз ташқи қиёфангизни яратишга қандай эришганингизни ҳеч ким билмай қўя қолсин.
Ашулачилик санъати
Куйлашни ёқтирасизми? Жуда соз! Ошхонада, ҳовлида ёки балконда куйланг. Фақатгина «ижро санъатингизни» умр йўлдошингиздан узоқроқда намойиш этинг. Айниқса, атрофдагиларга манзур бўлувчи хуш овозга эга эмаслигингизни сезсангиз. Маълум бўлишича, аксарият эркакларга хонимларнинг баланд овозда хиргойи қилишлари хуш келмас экан. Агар жуда ҳам куйлагингиз келса, мусиқий марказни баландлатиб, ашулага жўр бўлишингиз мумкин. Сиз ўз хиргойингиздан баҳраманд бўласиз, бошқалар эса бундан азият чекишмайди.
Мунозара ва тортишувлар
Уйингизга қандай рангли мебел жиҳозлари, дарпардалар танлаш борасида ўз фикрингизни билдиринг, асослар келтиринг ва мунозара қилинг. АММО! ҲЕЧ ҚАЧОН турмуш ўртоғингиз сиздан кўра анча яхши билган мавзуда баҳслашманг. Унинг аччиғини келтирманг. Эркаклар чемпионлар лигасида пенальтини ноҳақ белгилашганини нақ бир соат давомида исботлашга уринишни асло ёқтиришмайди.
Тарбиялаш
Эркаклар эркинликни ёқтиришади. Улар ўзларини кучли ва жасур ҳисоблашади. Бу сизга сир эмас, шундай экан, турмуш ўртоғингизни тарбиялашга, панд-насиҳат қилишга уринманг. Оқила аёлнинг бошқалардан фарқи шундаки, умр йўлдошининг қабул қилган қарорларида бироз «хизматлари» бўлса-да, буни билдирмайди ва унинг ҳурматини жойига қўяди.
Ҳаддан ташқари сергаплик
Ҳатто телефон орқали дугонангиз билан кўпроқ суҳбатлашиб юборишингиз ҳам турмуш ўртоғингизнинг ғашига тегиши мумкин. У беҳуда машғулот учун қандай қилиб шунча вақт сарфлаш мумкинлигини ҳеч тушунолмайди. Ахир бундай суҳбатлашиш жараёнида муҳим ахборот узатиб бўлмайди-ку!
Манба: Beka.Uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди