date
views 7 072

Олимлар ўйинчоқларнинг хавфли жиҳатларини исботлаб бердилар

Олимлар ўйинчоқларнинг хавфли жиҳатларини исботлаб бердилар
Хабарда келтирилишича, ҳаддан ташқари кўп ўйинчоқларга эга болалар эътибор бир ерга йиға олмаслик синдромига мойил бўладилар. Бу ҳақида Американинг Толидо университети тадқиқотчилари маълум қилишган.

Кузатувлар натижасида 3 ёшдан кичик бўлган 36 нафар болакай иштирок этган ва уларга тўртта ҳамда 16 та ўйинчоқ жойлаштирилган иккита хонада ўйнаш таклиф қилинган.

Натижада камроқ ўйинчоқ ўйнаган болалар уларнинг ҳар бири билан турли роллар ўйлаб топгани ва улар учун кўпроқ вақт сарф этгани аниқланган.

Тадқиқотчилар ота-оналар, боғча тарбиячилари ва ўқитувчиларга болалар диққат марказидаги бир уюм ўйинчоқларни олиб ташлаган ҳолда уларни навбат-навбати билан кам-камдан беришни тавсия қилмоқдалар. Уларнинг таъкидлашларича, бу болакайда тасаввур ва диққатни бир ерга жамлаш сифатларини ривожлантиради.

Эътиборни бир ерга йиға олмаслик синдроми болалардаги ривожланишнинг бузилиши сабаб пайдо бўлади ва ҳаддан ортиқ фаоллик билан бирга кузатилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Олимлар ўйинчоқларнинг хавфли жиҳатларини исботлаб бердилар