23:05 / 29.12.2017
7 477

Бахт тушунчасининг пулга боғлиқ эмаслиги исботланди

Бахт тушунчасининг пулга боғлиқ эмаслиги исботланди
Катта даромад олувчи инсонлар аксарият ҳолларда ўзи ҳақида ҳаёл қилгандагина ижобий ҳиссиётларни туйиши, камроқ пул топадиган одамлар эса яқинлари билан мулоқот қилиш имкониятидан завқланишлари маълум бўлди. Бу ҳақида Калифорния университети олимлари Америка психологик ассоциациясида маълум қилишган.

Хабарда айтилишича, ўтказилган тадқиқот давомида 1519 нафар инсон иштирок этган ва олимлар уларнинг даромадлари ҳамда муҳаббат, шодлик, раҳмдиллик, ғурур, энтузиазм, завқ ҳисларини қачон туйишлари ҳақида сўрашган. Шунингдек иштирокчилардан бошқа инсонлар ҳақида қайғуриш ҳисси уларда қанчалар ижобий ҳиссиётларни уйғота олиши ҳақида маълумот олинган.

Аниқланишича, катта даромад олувчи инсонлар фақатгина ўзларидан завқланадилар ва атрофдагилар уларни ҳурмат қилганларида ижобий ҳиссиётларни туйишади. Даромади бироз камроқ инсонлар учун эса муҳаббат ва раҳмдиллик туйғулари ҳам алоҳида аҳамият касб этади.

“Ушбу тадқиқот пул инсон учун бахт ҳиссини таъминлаб бера олмаслиги, аммо унинг пайдо бўлишига таъсир кўрсатиши мумкинлигини исботлади” дейди тадқиқот муаллифларидан бири Пол Пифф.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бахт тушунчасининг пулга боғлиқ эмаслиги исботланди