Чунки бахтсиз бўлиш осонроқ. Бахтсизлик сизга Бахт бера олмаган кўп нарсаларни бериши мумкин. Бахт эса сиздан кўп нарсани талаб қилади.
Бахтсизлик сизни ўзига хос ва бошқача қилади.
Бахт эса умумий тушунча. Дарахтлар бахтли, ҳайвонлар бахтли ва қушлар ҳам бахтли. Жамики мавжудот бахтли, инсонлардан ташқари…
Бахтсизлик – сизга эътибор қаратиш имконини беради.
Сизни тушкун ва хафа холда кўришса, сизга таскин беришади. Меҳр кўрсатишади, асраб-авайлашади. Ким ҳам бахтсиз одамни ранжитишни истарди? Ким ҳам бахтсиз одамга рашк қилади? Ким ҳам бахтсиз одам билан душман бўлгиси келади?
Касал бўлиб, бахтсизлик домига тушиб қолсангиз, дўстларингиз сизни йўқлаб келишади, далда беришади, ёнингизда бўлишади. Ишларингиз юришиб, бахтли эканингиз билиниб турсачи, ўша дўстларингиз орасида сизга ғаразлик қиладиганлар топилади.
Бахтли инсонни ҳеч ким яхши кўрмайди. У ўзининг бахти билан атрофдагиларга озор беради. Қолганларни норозиликлари сезила бошлайди. «Қандай қилиб шунча ташвишлар ичида бахтли бўлиш мумкин?» “Нега айнан У ҳаётдан мамнун, биз эса муаммолар гирдобидамиз?“…
Англаб турганингиздек, дунё кўплаб бахтсизлардан иборат ва уларнинг ҳеч бири дунёга қарши борадиган даражада кучли эмаслар: бу шунчалар хавфли, шунчалар хатарли туюладики… Шу бахтсизликка кўникиб яшашни, дунёнинг бир бўлаги бўлиб қолишни афзал билишади.
Бахт – бу шунчаки бахт. Инсон ўзга дунёда яшайди. У энди инсон онги билан яратилган дунёнинг бир бўлаги эмас, у энди тартибсиз воқеликнинг бир қисми эмас. У умуман вақтнинг измида эмас. Бахтли инсон ҳеч кимга ва ҳеч нимага қарамликни ҳис қилмайди. Унинг учун вақтнинг қандай ўтганини аҳамияти йўқ. У бахтли. Шунчаки бахтли…
Мамбетова Шаҳноза
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар