Кўча-кўйда турфа фазилатдаги одамларга дуч келамиз. Чунончи, уларнинг қадам босишларига ҳам. Буни қарангки, инсонларнинг юришига қараб қандай хислатга эга эканлигини билиб олиш мумкин. Қуйида тақдим этилган қизиқарли маълумотлар ёрдамида атрофдагилар қай тарзда қадам босишига қараб, қандайлигидан хабардор бўласиз.
Инсоннинг қадам ташлаши унинг руҳий ҳолатини тўла кўрсатиб беради (бироқ ёшига ҳам эътибор бериш керак). Кайфият ўзгарган пайтда қадам ташлаш ҳам ўзгаради. Севимли кишимиз билан учрашувга ёки бошқа бир ёқимли воқеалар қуршовига кетаётганда биз учгандек юрамиз. Тақдир зарбаларига дуч келганда эса судралиб, зўрға қадам ташлаймиз, вазифамиз бўйича юрганда шошиб ҳаракат қиламиз, ўзимизни бош ролда эканимизни билиб турганда савлат тўкиб юрамиз. Ўз-ўзидан мамнун, димоғдор одамларнинг қўллари дадил ҳаракатланади, оёқлари худди ясаб қўйилгандек, ияги баланд кўтарилган, қадам ташлаши эса мажбурият юзасидан бўлади. Агар одамда аниқ мўлжал бўлмаса, у секин уйқусирагандек юради, мўлжал пайдо бўлиши билан қадамлари тезлашиб, кенгайиб бошлайди.
ҲАРАКАТ РИТМИДА ГАП КЎП
МАҚОМ билан қадам ташлаш яхши кайфият, ҳаракатга тайёргарлик белгиси. Одатда кўпгина ёш қизлар ва кибрли-беғам кишилар ана шундай бир мақомда чайқалиб юришдан роҳатланадилар.
Бир МЕЪЁРИда, текис қадам ташлаш – мўлжал сари ғайрат билан қилинаётган ҳаракат. Ҳарбий хизматда сафда қадам ташлаётган солдатларни бунга мисол қилиб келтириш мумкин.
РИТМНИ БУЗГАН ҳолда қадам ташлаётган одам ўзида эмас, унинг истакларига қандайдир кучнинг халал бериши уни иккиланишга ёки ишончнинг йўқолишига олиб келган. Бундай юриш нимадир халал бераётганини, ўйчанликни, ички эркинлик етишмаслигини, ҳадиксираётганликни (масалан, дарсга тайёр бўлмаган ўқувчининг доскага чиқаётгандаги юришини эсланг) билдиради.
ҚАДАМ ТЕЗЛИГИ
Айрим сабабларга кўра қадамлар тезлиги, кенглиги, юрганда тана ҳаракати ўзгариши мумкин. Асосан аёлларда кийган оёқ кийимига қараб ўзгаради. қадамлар тезлиги мижозга ва истакнинг кучига боғлиқ.
Кенг қадамлар – ишбилармон, эркин одамларга хос.
Қисқа, майда қадамлар – эҳтиёткор, ҳисоб-китобли, ўзини тута биладиган, мослашувчан одамларга хос.
Сезиларли даражада майдалиги туфайли тез-тез қадам ташловчи одамлар ҳовлиқма ва ҳурковуч бўладилар.
Алоҳида таъкид билан кенг ва секин қадам ташлаш ҳамиша ўз кучини ва шахсиятининг қийматини атрофдагиларга намойиш этиш истагини билдиради.
Бўшанг қадам ташлаш қизиқишнинг йўқлиги, бефарқлик, умид ва жавобгарликни инкор этиш, ўз-ўзини тергаш, тартибга солишнинг етишмаслигидан дарак беради.
Тўлалигича эркин, ҳеч қанақанги ортиқча ҳаракатларсиз, тинч ва таранг, тез ҳам эмас, секин ҳам эмас, катта ҳам эмас, майда ҳам эмас, бир маромдаги қадам эгаси – тинч, ўзига ишонган одам – ўзининг нима хоҳлаётганини яхши биладиган, ортиқча ҳаракатлар билан ўзини реклама қилмайдиган ҳақиқий шахс.
Тебраниб юриш. Агар ҳар қадамда тананинг юқори қисми тебранса (ҳар оёқ ташлаганида бир у, бир бу елкаси бурилади) ва ҳар қадамида намойишкорона табиат сезилса, бундай одамда ўзини кўрсатиш истаги шу қадар кучлики, оқибатда кўр-кўрона ва ясама ҳаракатлар юзага келади. Ўзига ишонган, содда-сезгир одамлар олдинга ва орқага бироз тебраниш билан кучли ритмли қадам ташлайдилар, ўзини яхши кўрувчи одамларнинг елкаси бир текисда тебранади.
Оёқларни бир-бирига уриб юриш иродасизлик ва интилишнинг йўқлиги, чарчоқлик, сусткашликни англатади.
Оғир «мағрур» қадам ташлаш (майда қадамлар билан секин юради; танасининг юқори қисмини ўта тўғри тутади, бироқ ритм йўқолиб кетади ёки бузилади) калондимоғ, ўзини севувчи, ўзига юқори баҳо берувчи одамларга хос.
Нотабиий қадам ташлаш, бесўнақай юриш сиқиқлик, ташқи ҳаёт билан муносабатнинг етишмаслиги, қўрқоқлик, эркин кўринишга лаёқатсизлик белгиси.
Нотабиий кескин қадам (сезиларли даражада катта ва тез қадамлар, қўлнинг орқа-олдинга тез-тез бориб келиши) – сохта фаолликни намойиш этишга бўлган беҳуда уринишни билдиради. Оёғининг учини доимий юқорига кўтариб юрадиган кишиларда идеал одам бўлиб яшашга, устунликка (асосан ақлий жиҳатдан) интилиш, изланиш кучли бўлади.
Ҳидоят САДРИДДИНОВ тайёрлади.
Манба: erk.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди