Ҳаяжонланиш ҳаммага хос ҳолат. Кўпчилик бундай пайтда асабийлашади ва асабийлашаётганини яширишга уринади. Ишга жойлашиш ёки бирор муҳим масалада ким биландир суҳбат қурилганда кутилмаган савол, қалтис ҳолатларда ҳаяжонланамиз, бу ожизлигимизни яширишга уринамиз.
Аммо биз яширишга уринган ҳолатни юз-кўзимиз, ўзимизни тутишимиз ошкор қилади. Бу ҳолатга илмий ёндошадиган бўлсак, танамиздаги асаб толалари биз бирор муаммога йўлиқиб асабийлашганимизда ёки ҳаяжонланганимизда хатти-ҳаракатларимиз ва мимикаларимиз орқали ҳолатимизни акс эттиради. Қуйида психолог олимларнинг кўп йиллик тадқиқотлари натижасидаги хулосалар асосида суҳбатдошинмизнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб, у нимадан ташвишланаётганини билиб олиш мумкинлиги хусусида сўз юритилади.
Кўзни яширишга уриниш
Хорижда полиция ходимлари жиноят содир қилганда гумон қилинаётган киши чироқ ёки ёниб турган нарсага қарашдан ўзини олиб қочишини таъкидлашган. Одатда, суҳбатдошингиз қаршингизда қора кўзойнагини ечмай турса, билингки, у ўзининг хатоси ё айбини билади ва атрофдагилардан шунинг учун уялади.
Сочларини ўйнаш
Одатда қизлар ҳамдарлик билдирганда ёки нозланганда сочларини ўйнашади. Аммо шу билан бирга, бу ҳаракат қиз боланинг қандайдир ташвиши борлигига ҳам ишора қилади. Қаршингиздаги қиз қошларини чимириб, сочини ўйнай бошласа, билингки, у сиздан қандайдир муаммони яширяпти.
Лаблар пирпираса
Суҳбат давомида қаршингиздаги инсоннинг лаблари пирпираса – у аниқ стрессни бошдан кечираяпти! Баъзан ёлғондан ўзини беташвиш кўрсатиш учун кулмоқчи бўлади ёки лабларини қаттиқ тишлаб олади. Бу эса унинг бошқа бир шахс босими остида қолганлигидан дарак беради.
Бармоқлар мимикаси
Бармоқ ҳаракатларининг бир неча тури бўлиши мумкин. Шунингдек, бармоқлар мимикаси эгасининг муаммолари кўплигидан далолат беради. Агар суҳбатдошингиз дам бармоқларини қисиб, дам қўлларини мушт қилиб тугса, билингки, унинг қаттиқ жаҳлини чиқаришган ва шунинг учун у сиз билан мулоқотга киришишдан чўчияпти.
Эснаш
Албатта, қаршингиздаги одам кетма-кет эснаса сиз уни ё қаттиқ чарчаган, уйқуси келяпти деб ўйласиз ёки суҳбатни менсимаяпти, деган хаёлга борасиз. Ваҳоланки, у ечимсиз муаммолар қаршисида қолиб кетган ва низоли вазиятдан қандай қутулиш йўлларини излаяпти.
Юзни сийпалаш
Агар қаршингиздаги инсон тинмай юзига тегинаверса, демак, у ҳаяжонланаётгани ва ёки муаммоларидан ташвишга тушаётганини суҳбатдоши сезиб қолишидан чўчияпти. Кўп ҳолларда асабийлик юз ифодасида намоён бўлади. Юзига тинмай тегинаётган суҳбатдошингиз эса гўёки юзидаги ифодани қўли билан ўзгартиришга уринади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам асабийликдан сақланиш керак. Унутманг, асаб толалари қайтиб тикланмайди ва дунёдаги ҳеч бир нарса асабийлашишингизга арзимайди. Шунингдек, қаршингиздаги инсон ким, қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар сиз унга самимий муносабатда бўлинг, сўзларини жон қулоғингиз билан тинглашга ҳаракат қилинг. Балки асабий ҳолатдаги суҳбатдошингиз сизнинг муло-йим табассумингиз сабабли ҳаяжонини енгиб, муаммоларига ечим топар? Хушчақчақлик ва мулойимлик – комил инсоннинг асосий фазилатларидан бири эканини унутманг!
Психолог Муқаддас ДАДАХЎЖАЕВА тайёрлади.
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...