19:39 / 07.02.2018
24 642

2018 йил барча мучал соҳиблари учун қандай кечади?

2018 йил барча мучал соҳиблари учун қандай кечади?
Шарқона тақвимга кўра, 2018 йилнинг 16 февралидан Ит йили кириб келади. Умид қиламизки, Янги йил барчамизга барқарорлик ва хотиржамлик келтиради.

Ит — вафодор ҳайвон. У ўзининг самимийлиги ва кечиримлилиги билан ажралиб туради.

Ит йилида туғилган инсонларнинг ҳаётини фойдалилик ва адолатлилик сўзлари билан таърифлаш мумкин. Йил соҳибининг табиатида материализм, синчковлик, режалаштириш ва таҳлил қила билишлик намоён бўлади. Итлар жуда меҳнатсевар, бир кунда 25 соат ишлашга, бир хил ишни тинимсиз сабр билан бажаришга қодир. Меҳнат улар ҳаётининг маъносига айланади. Улардан тартиб, сабр-тоқат, ишни ташкиллаштиришни ўрганиш мумкин. Ит йилида таваллуд топганлар ҳар ҳафтада сарф-харажатларини ҳисоб-китоб қилишади, бўлажак харидлар, харажатларни ва умуман барча ишларини олдиндан режалаштиришади. Улар йўқдан бор қила олишади, майда-чуйда, сезилар-сезилмас нарсаларга жуда аҳамият беришади.

Итлар оиласига вафодор. Тўғри бу жониворлар орасида баъзан айримлари оиласидан узилиб, ёввойи тўдани излаб кетади. аммо бу ҳолат камдан-кам учрайди ва бунда ёввойи туғма ҳисларнинг устунлиги намоён бўлиб, бу итнинг қўлга ўргатилган бўри эканини англатади.

Ит йилида туғилганларга бир оз ҳиссиётлилик етишмайди, уларнинг дунёси фақат оқ-қора ранглар билан бўялган, аммо бу хусусиятлари ҳаётда муносиб ўрин эгаллашларига ёрдам беради.
***
Йил нималарни ваъда қилмоқда?
Ит йили турли бурж эгаларига қандай ҳаётни ваъда қилади? Ундан нималарни кутиш ва нимага умид қилиш мумкин? Бу йил кимгадир эркалик қилиш имконини беради, кимдир қилган ишларига муносиб дакки олади, яна кимдир жанговар руҳда яшашга мажбур бўлса, кимдир йилнинг таъсирчан воқеаларидан қалби юмшаганини ҳис этади. Нима бўлганда ҳам, йил соҳиби барча бурж эгаларини эътиборидан четда қолдирмайди.
***
Ит йилида туғилганлар — йилнинг эркатойлари! Аммо бу муаммолар бўлмайди, дегани эмас. Улардан қочмасангиз, ҳал қилиш имкони албатта бўлади. Йилнинг мақсади: келажакдаги моддий фаровонликка асос солиш. Ишларингизни тўғри режалаштирсангиз, йилнинг иккинчи ярмида омад ҳам, муваффақият ҳам сиз томонда бўлади.
***
Товуқ йилида таваллуд топганларга Ит йили қилган меҳнат ва интилишларининг сезиларли натижаларини олиб келади. Илк муваффақиятларидан руҳланган мучал эгалари қанотларини кенг ёзиб, янада кўпроқ ютуқларга эришишга ҳаракат қилишади. 2018 йил моддий фаровонликни ваъда қилмаса-да, молиявий жиҳатдан қийинчилик бўлмайди. Йил эгаси Ит сизни ўз ҳимоясига олади ва қўллаб-қувватлайди.
***
Маймун йилининг қизиқувчан ва чаққон вакилларини тинимсиз ҳаракат, мулоқот ва сира тугамас маълумотлар оқими кутмоқда. Йил давомида улар йил соҳибининг ҳимоясида бўлишади. Фақат бу мучал соҳиблари ҳамма нарсани осонгина ўзиники қилиб олишга интилиш одатидан воз кечишларига тўғри келади, акс ҳолда, қопқонга тушишлари аниқ. Келажакдаги режалар ва йилнинг натижалари сизнинг коммуникатив фазилатларингизга мос, фақат беҳуда уринишлар ва ғийбатларга берилиб кетмасангиз, бас.
***
Қўй йилида туғилганлар Ит йилида яхши натижага эришишлари учун анча тер тўкишларига тўғри келади. Сизнинг худбин ва ўжарлигингиз йил эгасига ёқмаслиги мумкин. Келгуси йилда янги уйга эга бўлиш ёки уй-жойни таъмирлаш истагингиз албатта амалга ошади ва бу ҳаракатингизни йил соҳиби қўллаб-қувватлайди.
***
Йил эгаси Ит От йилида туғилганларнинг 2018 йилда ишга ҳаддан ташқари берилиб кетмасликларини истайди. Энди қилган меҳнатларингизнинг роҳатини кўриш вақти келди. Кириб келаётган йилда сизни ажойиб муносабатлар, кутилмаган ва унутилмас учрашувлар кутмоқда. Кўпчилик оилаларда ширин фарзандлар дунёга келади.
***
Илон йили вакиллари 2018 йилда кўп ва тинимсиз меҳнат қилишларига тўғри келади. Йил эгаси бу хизматларингизни муносиб тақдирлайди. Юқори касб маҳоратингиз ва ишчанлигингиз яхши қадрланади ва шу туфайли моддий фаровонлигингиз ошади. Келаётган йилда соғлиғингизга эътиборли бўлишни унутманг.
***
Балиқ йилида туғилганлар Ит йилида кўп тўсиқларга дуч келишади. Уларни енгиб ўтиш учун мағрур ва мустақил бурж эгаларидан кўп куч ва мустаҳкам ирода талаб қилинади. Келгуси йилда молиявий таваккалчилик ва тубдан ўзгаришларни амалга оширмаганингиз маъқул. Бошлаган ҳар қандай ишингизда шерикларни пухта танлашга ҳаракат қилинг.
***
Қуён йилида таваллуд топганлар ўзларининг уддабурон ва айёрликлари билан атрофдагиларни ўз ҳукмига бўйсундира олишади. Йил эгаси Ит ҳам уларга итоаткор бўлади, барча эзгу ниятларининг амалга ошишига кўмаклашади. Йил якунида улар энг омадли инсонлар қаторида бўладилар.
***
Йўлбарс йилида туғилганлар учун 2018 йил тўқ ва хавфсиз йил бўлади. Сизда сайёҳат қилиш, янги таассуротлар ва танишувлардан завқланиш имкони етарли бўлади. Ҳаётдаги мақсадингиз ва йўлингизни аниқ белгилаб, дадил ҳаракат бошлайсиз. Келгуси йилда экзотик мамлакатларнинг бирига саёҳат қилишингиз аниқ.
***
Сигир йилида туғилганлар Ит йилида юқори лавозимларга эришишлари мумкин. Табиатан ўжар бу инсонлар нимани исташларини яхши билишади ва мақсадларига эришиш учун йўлда пайдо бўладиган барча тўсиқларни иккиланмай йўқ қилишади. Фақат қалбларига яқин, севимли инсонларигагина бўйсунишлари мумкин.
***
Сичқон йилида таваллуд топганлар ҳамфикрлари орасида ўзларининг имкониятларини тўлиқ очишлари, янгича фикрлашлари билан барчани лол қолдиришлари мумкин. Аммо бу катта ўзгаришларга олиб келмайди. Атрофдаги муҳитни ўзгартиришнинг иложи бўлмаса, унга муносабатингизни ўзгартиринг.
***
Тўнғиз йилида туғилганлар учун 2018 йил кўпроқ маънавий изланишлар йили бўлади. Кимдир катта муваффақиятга эришиши, кимгадир омад кулиб боқмаслиги мумкин. Айримлар ёлғизликда ўзларини эркин ҳис қилишса, бошқалар ҳамфикр инсонлар даврасини афзал кўради. Нима бўлганда ҳам, ички сезгингизга ишонинг.
Дилором ТОҒАЕВА тайёрлади.
Манба: tasvir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 2018 йил барча мучал соҳиблари учун қандай кечади?