00:40 / 16.02.2018
18 240

Фикрни бир жойга жамлашнинг тўрт сири

Фикрни бир жойга жамлашнинг тўрт сири
Диққатингизни жамлашга қийналасизми? Унда қуйидаги содда тавсияларни бажариб кўринг.

Жавонни йиғиштириш
Кийим, идиш, китоб... буюм сақланадиган исталган жавонни йиғиштиринг. Масалан, китобларни мавзусига, кийимларни мавсумига кўра тахлаб чиқинг. Ҳатто майда-чуйдалар сақланадиган қутини тартибга келтириш ҳам диққатни бир жойга жамлашга ёрдам беради.

Мош ва гуручни ажратинг
Оппоғой нафақат меҳрибон, оқкўнгил, балки ақлли қиз бўлган. Унинг ақлли бўлишига ўгай онаси буюрган ишларнинг ҳам фойдаси бўлган. Масалан, икки хил донни аралаштириб, кейин уларни яна ажратиб чиқиш мия фаолиятини яхшилайди.

Хаттотлик
Бирор китобнинг исталган бетини очинг ва тоза қоғозга уни чиройли қилиб кўчиринг. Бунда матннинг мазмунига аҳамият бериш шарт эмас. Муҳими, ҳарфлар текис ва чиройли чиқса бўлди. Психологларнинг фикрича, диққатни бир жойга жамлаш учун 7-10 қоғоз ёзиш кифоя.

Идишларни ювинг
«Детектив асарларимдаги сюжетлар энг ёмон кўрган ишим — идиш юваётганда хаёлимга келган», деган эди Агата Кристи. Идиш ювиш мия фаолиятини яхшилашини кейинчалик замонавий тиббиёт ҳам исботлади.

Манба: od-press.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Фикрни бир жойга жамлашнинг тўрт сири