Батонли чизбургер
Мазкур фастфуддаги ёғ сизни уйқудан мосуво қилиши тайин. Ёғ ошқозондаги кислота ишлаб чиқарилиш жараёнини тезлаштириб, унинг жиғилдонга тушиш хавфини туғдиради. Натижада меъда қайнаши ёки зарда бошланади. Умуман олганда, ёғ ва туз миқдори жуда кўп бўлган бу егуликда соғлик учун фойдали бирор модда йўқ.
Вино
Ҳар қандай алкоголли ичимлик уйқу учун зарарли. У организмга тезда сингиб кетиб, бир неча бор уйғонишга сабаб бўлади. Бундан ташқари, ухлашдан олдин ичиш хуррак отишга олиб келади. Бу эса, албатта, шеригингиз ухлашига халал беради.
Қаҳва
Қаҳва таркибида асаб толаларини қўзғатувчи кофеин мавжуд. Ётишдан олдин қаҳва ичсангиз, узоқ вақт ухлай олмайсиз, балки умуман ухлолмассиз ҳам. Ҳаммаси ичимлик миқдори ва кучига боғлиқ. Албатта, барчаси танангизнинг кофеинни қандай қабул қилишига боғлиқ. Агар сиз ўзингизнинг «кофеин миқдори»н-гизни билмасангиз, унда кечқурун қаҳва ичмаганингиз маъқул.
Салқин ичимликлар
Салқин ичимликнинг уйқуни бузиши сабаби яна кофеин. Бундай ичимликлар таркибидаги кофеин миқдори 2-3 катта чашкадаги қаҳва кофеинига тенг.
Газланган ичимликлар
Кола, фанта, спрайт ва бошқа газланган ичимликлар таркибида кофеин, шунингдек, ошқозон-ичак йўлини жароҳатлаб, кислота ажралиб чиқишига олиб келувчи бензоат натрий мавжуд. Ана шу ичимликлар уйқу учун энг ёмон моддалар ҳисобланади.
Дори-дармон
Баъзи дорилар таркибида кофеин бўлади. Оғриқ қолдирувчилар, оздирувчи таблеткалар ва шамоллашга қарши воситалар таркибида кофеин бўлиши мумкин. Шу боис уйқудан аввал дори ичганда, дорининг қутисидаги маълумотларни яхшилаб ўқиб чиқинг.
Гўшт
Оқсилга бой маҳсулотлар уйқу жараёнини секинлаштириб, уйқуни самарасиз қилади. Ухлаётганда овқат ҳазм бўлиши сусаяди, оқсиллар эса бу жараённи янада секинлаштиради. Шунинг учун организм ухлаш ўрнига овқатни ҳазм қилади. Агар кечки овқатга гўшт тановул қилмоқчи бўлсангиз, ухлашга ёрдам бериши учун таомномангизда, албатта, углевод ҳам бўлсин.
Суюқлик
Кун давомида сув ичиб юриш жуда фойдали. Аммо ухлашдан бир неча соат олдин сув ичишни тўхтатган маъқул. Бўлмаса кечаси билан тинимсиз ҳожатхонага қатнашингиз тайин.
Хуллас, тинч ухлайман, деб дори ахтариб дорихонага югургандан кўра, юқоридаги маҳсулотлардан истеъмол қилиб ухлаш мақсадга мувофиқдир. Улар табиий йўл билан тинч ухлашингизга ёрдам беради.
Муаззам ИБРОҲИМОВА тайёрлади.
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”