Ҳеч эътибор берганмисиз, тренажёр залида бир хил машқларни бажараётган ва бир хил парҳез тутаётган икки инсоннинг бири тезда озиб кетади-ю, иккинчиси бир кило вазн ҳам йўқотмайди. Бунинг айбдорлари генетика ва гормонлар экан. Бироқ ҳамма ҳам озиши мумкин: фақат ўз қоматингиз турини аниқлаб, нутриционист ва мураббий Барбара Шмидтнинг тавсияларига қулоқ тутиш кифоя.
Барбара Шмидт — нутриционист, АҚШнинг Коннектикут штатида жойлашган «Norwalk Hospital» шифохонасида овқатланиш бўйича мутахассис лавозимида ишлайди.
Ҳар бир аёлнинг ички секреция безлари табиатан бошқаларга қараганда фаолроқ бўлади. Бу эса моддалар алмашинувига ўз таъсирини кўрсатиб, ташқи қиёфада ўз аксини қолдиради. Айнан шунинг учун ҳам нозик хилқат вакилларининг қомати тўртга бўлинади. Бу классификация мутлақ эмас (гормонлар жуда мураккаб соҳа), бироқ синчиклаб ўрганиб чиқилса, қайси типга мансублигингизни англаб олиш қийин эмас.
ОЛМА ШАКЛИДАГИ ҚОМАТ
Ташқи белгилари. Танасининг юқори қисми пасткисидан каттароқ бўлади. Кенг елкалар, кичкина бўкса, кучли қўл ва оёқлар соҳибаси. Терининг ранги табиатан тоза, целлюлитга мойиллик йўқ. Кўкси, қўл ва қорнидан семира бошлайди. Истаса, гўзал қомат соҳибасига айланиши мумкин.
Психологик портрети. Одамларни ортидан эргаштира оладиган етакчи, қарорларни бир зумда қабул қилади, ҳадеб маслаҳат беришларини ёқтирмайди, доим масъулиятни ўз бўйнига олади. Ишда ҳам, спорт ёки овқатда ҳам меъёр нималигини билмайди.
Устунлиги. Гарчи семиришга мойил бўлса ҳам қоматини тик туриб юришни боплайди. Бундан ташқари, териси тоза ва целлюлитга мойил эмас.
Камчилиги. Агар семириб кетса, ҳақиқий боксчи эркакларга ўхшаб кетади. Мускуллари билиниб турган елкаларига ингичка бўкса ва калта бўйинлар ярашмайди.
ТЎҒРИ ТЎРТБУРЧАК ШАКЛИДАГИ ҚОМАТ
Ташқи белгилари. Худди ўсмирларники каби бўксаси ингичка, бел алоҳида ажралиб турмайди. Кичкина қўллар, калта оёқ ва думалоқ бош соҳибаси. Суяклар ингичка, бел узун, бўксаси унча кўзга ташланмайди. Семиришга мойил эмас. Агар шундай бўлган тақдирда ҳам биринчи бўлиб қорни тўлишади.
Психологик портрети. Маънавий олами бой, адабиёт ва санъатга қизиқади, бироз одамовироқ. Бу одам иси ёқмаслигидан эмас, ўзига бўлган ишончи пастлигидан. Гоҳида хаёлот оламига шунчалик кучли шўнғийдики, нафақат атрофдагилар фикри, балки танасининг эҳтиёжларини ҳам эсдан чиқаради.
Устунлиги. Ёғларнинг тана бўйлаб тўғри тақсимланиши ҳисобига узоқ вақт қомати идеал бўлиб кўриниши мумкин. Озган тақдирда ҳам қоқсуяк бўлиб кўринмайди.
Камчилиги. Семириб кетса, бели йўқолиб қолади. Лимфа тизимидаги камчиликлар боис терида қизаришлар пайдо бўлади.
НОКСИМОН ШАКЛДАГИ ҚОМАТ
Ташқи белгилари. Классик аёллар қомати. Тананинг юқори қисми ингичка, пастки қисми эса дўмбоқ бўлади. Айнан бўкса ва сонлар биринчи бўлиб семиришни бошлайди.
Психологик портрети. Меҳрибон, кўнгли бўш, таъсирчан аёл. Атрофдагилар билан тез ва осон мулоқотга киришади, одамларнинг муносабатини сезиш қобилиятига эга. Моддалар алмашинувининг секинлашиши ташқи бепарволикни келтириб чиқаради. Бироқ бу алдамчи ҳиссиёт, у ички туйғулар бўронини яшираётган бўлиши мумкин.
Устунлиги. Ҳатто жуда семириб кетса ҳам иштаҳаси карнай хонимнинг қорни энг охирида тўлишади.
Камчилиги. Семиришга ва целлюлитга мойил. Ўсмирлик чоғлариданоқ дўмбоқ бўлади. Уларнинг аксарияти ҳомиладорлик пайтида жуда семириб кетади.
ҚУМСОАТ ШАКЛИДАГИ ҚОМАТ
Ташқи белгилари. Худди қумсоат шаклидаги қомат. Семира бошласа, биринчи бўлиб қорни ва бўксаси тўлишади, бошқа жойлари озғинлигича қолаверади.
Психологик портрети. Хушчақчақ, тасаввур олами кенг, гап келганда отасини ҳам аямайдиган, барчани ҳайратда қолдиришдан чарчамайдиган аёл.
Устунлиги. Агар бундай қоматли аёл семиришга мойил бўлмаса, идеал даражадаги кўринишга эриша олади.
Камчилиги. Нозик жойи — мускуллари (уларнинг тўлишиши энг охирида кузатилади) ва ўта нимжон суяклари. Териси юпқа, қуруқ, тонус пайдо бўлиши ҳам мумкин. Целлюлитга мойиллиги бор. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”