Қўлларингиз шаклига, бармоқларингизга диққат билан қаранг. Олимлар ўтказган кўп йиллик тадқиқотларга кўра, уларнинг узунлиги, қалинлигига, кафтларнинг кенглиги катта ва кичиклиги қараб, феъл-атворнинг қандай эканлигини билиб олиш мумкин экан. Қуйидаги келтирилган маълумотлардан айнан ўзингизга тегишли бўлган шаклни танлаб, ўқинг. Бу орқали феъл-атворингиз ва ўзингиз билмаган бошқа хусусиятларингиз ҳақида билиб оласиз.
ТЎРТБУРЧАК КАФТ, КАЛТА БАРМОҚЛАР
Ютуқлари: Бундай қўл кафти ва бармоқларга эга аёллар ҳаётда реалистдирлар. Улар ўз олдиларига аниқ мақсад қўйиб, шунга интиладилар, ушалмайдиган орзулар ҳақида ўйламайдилар. Бу тоифадаги аёллар бегоналар билан тез мулоқот ўрната олади, шу билан бирга, улар орасида ҳамма жойда тартиб-қоидани ўрнатувчилар кўп учрайди. Саранжомликни хуш кўришади, пазандаликни ҳам уддалайдилар. Турли хил маросим ва анъаналарни қадрлайдилар.
Камчиликлари: Арзимас нарсалардан катта муаммо пайдо бўлишидан чўчиб юрадилар. Кун тартиблари қанчалик тўғри тақсимланган бўлмасин, айрим ишларни бажара олмаганликлари сабаб муаммолар юзага келади. Бунинг натижасида асабийлашиш, юрак сиқилишига тез-тез дучор бўладилар.
Маслаҳат: Юқоридаги таърифлар айнан сизга тегишли бўлса, шуни унутманки, ҳаётда бирон нимани ишонч билан кутиб яшаш у қадар тўғри эмас. Шунинг учун баъзи-баъзида эркин ҳаракатга кўпроқ эътибор қаратинг. Тартиб-қоидаларга амал қиламан, деб ўзингизга жабр қилманг.
УЗУНЧОҚ КАФТ, КАЛТА БАРМОҚЛАР
Ютуқлари: Бу тоифага кирувчи аёллар бирор янги ғоя мияларига келса, уни амалга оширмагунча тинчимайдилар. Ҳатто, бошқаларнинг фикр ва орзуларига ҳам шундай муносабатда бўладилар. Шунингдек, улар уста ташкилотчи, бошқалар устидан ҳукмронлик қилиш ҳусусиятига эга. Янгиликларга қизиқишлари баланд. Ўз устида кўп ишлашни, имкониятларини синовдан ўтказишни яхши кўрадилар.
Уларнинг сурати ҳам, сийрати ҳам бир хил, фақат тажриба ва амалиётга кўпроқ суянадилар. Атрофида содир бўлаётган жараёнлар улар учун жуда аҳамиятли.
Кўпроқ фойда олиш учун имкониятлардан ўринли ва тўғри фойдалана оладилар. Шу боис уларнинг ишлари доим муваффақият билан якунланади.
Камчиликлари: Айнан шу тоифага кирсангиз шуни билингки, шошилиш ва ҳовлиқиш билан барча ишларга улгура олмайсиз. Атрофдагиларнинг диққат-эътиборидан ва ҳис-туйғуларидан ҳоли бўлганда, ўзингизни ёлғиз сезасиз. Кўпчиликнинг фикри сиз учун ҳудди ҳаводек зарур. Шу сабабли кўп ўйланасиз.
Маслаҳат: Барчасига улгураман деб, соғлигингизни бой берманг. Ҳамма нарсага ортиқча эътибор бериш кўп нарсани ҳал қилмайди. Кўпроқ дам олинг, асабларингизни асранг.
ТЎРТБУРЧАК КАФТ, УЗУН БАРМОҚЛАР
Ютуқлари: Бу тоифа соҳибаларининг ҳаракати шиддатли ва жўшқин, ҳис-ҳаяжонга бой. Қайси ишга қўл урмасинлар, ҳайратда қолдирадиган даражада тез ва пухта бажарадилар. Агар атрофдаги воқеа-ҳодисалар уларни ҳаяжонга солмаса, ўзларини маънавий қашшоқ сезадилар. Шу сабабли янгиликка етишиш учун ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтади. Ушбу тоифадаги аёллар бир жойда узоқ вақт қололмайдилар, ички турткилари доим саёҳатга бошлайверади. Энг қизиғи, бугун саёҳат қилиш тўғрисида сўз очмаган бўлсалару, эртага сафарга отланиб қолишларидан ажабланмаса ҳам бўлади. Шунингдек, улар бегона юрт ҳаёт тарзига тез кўникадилар.
Камчиликлари: Бундай аёллар гўё осмонда учиб юрадилар. Ишга бошлари билан шўнғиб кетганларидан оёқлари остида нималар бўлаётганини пайқамайдилар ҳам. Баъзан ўзларидан бошқа ташвишлар борлигини унутиб қўядилар.
Маслаҳат: Сарф қиладиган қувватингиз ўрнини тўлдирадиган ишончли манбаа топинг. Негаки, бир ишга киришганингизда, бор кучингизни ишлатиб қўясиз. Сизга кўпроқ руҳиятни мустаҳкамловчи омиллар ёрдам беради. Кўпроқ жисмоний машқлар бажарганингиз маъқул.
УЗУНЧОҚ КАФТ, УЗУН БАРМОҚЛАР
Ютуқлари: Бу тоифага кирувчи аёллар бошқалар англамаган нарсаларни ҳам сеза оладилар. Бошқаларда ҳайрат ва қизиқиш уйғотадиган ҳаракатлар уларга бутунлай ёт. Ички сезиш қобилиятлари яхши ривожланган. Муаммони ҳал этувчи кўпгина усуллардан қайси бири ёрдам беришини аниқ биладилар. Агар уларга қимматбаҳо совға ҳадя қилсангиз ҳам, қаттиқ ҳайратга тушмасалар, ажабланишга ўрин йўқ. Бу уларнинг табиатига хос хусусиятдир. Кўпинча, маънавий ва руҳий камолотга етишишни моддий бойлик тўплашдан кўра афзал биладилар.
Камчиликлари: Бу гуруҳга кирувчи аёлларнинг юракларини турли шубҳа-гумонлар емиради. Аксарият ҳолларда ўз қарашларига зид фикр юритадилар. Ҳар бир ишга қаттиқ берилиб кетишларидан кўпинча азият ҳам чекадилар.
Маслаҳат: Кундалик ҳаётдаги кишига завқ ва шижоат бағишловчи жараёнлар кексалик юз кўрсатишининг олдини олади. Шунинг учун одатий машғулотлардан қочиб, атрофдан ҳузур-ҳаловат қидиришга, кўнгилга ҳайрат соладиган нарсаларни излашга ҳаракат қилинг.
ХОСИЯТХОН тайёрлади.
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”