Ҳар бир фаслнинг ўз зийнати борлиги барчага маълум. Ва яна ҳар бир фаслнинг инсон руҳиятига таъсирини ўзида ҳис қилмаган киши йўқ бу оламда. Теварак-атрофни кўзни қамаштирувчи ранглара буркаган фаслларда ўзингизда маъюс ва тушкун кайфиятни ҳеч сезганмисиз? Агар айни пайтда руҳий зўриқиш, хафсаласизликдан қийналаётган бўлсангиз, қуйидаги беш маслаҳатимиз Сизга ёрдам бериши, шубҳасиз.
Жисмоний фаоллик
Статистик маълумотларга кўра, одамлар орасида спорт билан шуғулланадиганлари депрессия, яъни руҳий тушкунликка беш марта камроқ учрар экан.
Жисмоний машқлар инсон вужудида бахт гармони – эндорфин ишлаб чиқаришни кучайтиради.
Соғлом одам учун ҳафта мобайнида 4-5 марта спорт машғулоти билан шуғулланиш кифоя.
Қаддингизни тик тутинг ва табассум қилинг!
Букчайган елка, сўлғин нигоҳ – Сизнинг “Мен ғам-қайғудаман” деган дастхатингиз белгисидир. Лекин бу ҳолатнинг атрофингиздаги одамлардан кўра ўзингизга зиёни кўпроқ. Ўтказилган тажрибалар натижасида ҳар қандай инсон ўзини қайғули ҳолатга солса, кайфият бирданига йўқолади ёки аксинча, оптимистик ҳолат қайғуни ҳайдайди. “Қаддингни тик тут – кўнглинг ёзилади”, деб бежизга айтилмаган, ахир.
Табассумни эса физиологлар “яхши кайфият тугмаси”, дейишади. Ҳаттоки, кўзда ёш билан мажбуран жилмайсангиз ҳам қалбингиз ғубордан тозаланиб боришини ҳис қиласиз. Буни ўзингизда синаб кўринг.
Музлатгични очинг
Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам маълум даражада Сизга бахтли лаҳзаларни ҳадя этиши мумкин.
Қувонч, хурсандчилик гармони-серотонин шоколад, олма ва олхўрида кўпроқ учрайди. Таркибида триптофон аминокислотаси мавжуд сут, тухум ҳамда дуккакли ўсимликлар маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилсангиз, кайфиятингиз анча кўтарилади.
Шунингдек, углеводга бой бўлган нон, картошка ва макарон эса тинчлантирувчи хусусиятга эга.
Ҳар доим бўлсин қуёш
Маъюслик бизларни куз ва қиш фаслида таъқиб этишининг сабаби қуёш нурларининг камлигидан. Мутахассислар фикрича, инсондаги тушкунлик психологик эмас, балки аниқ физиологик жараёнга боғлиқ. Ультрабинафша нурларининг етишмаслиги инсон кайфиятига салбий таъсир кўрсатади. Кайфиятингиз ёмонлашдими, очиқ ҳавода, қуёшнинг илиқ нурлари остида бироз сайр қилинг, қалбингизга ажиб ёруғлик инганини ўзингиз яққол сезасиз.
Атрофимиздаги одамлар билан мулоқотда биз хоҳлаймизми ёки йўқми, уларнинг руҳий тўлқинига мослашиб бораверамиз. Кулгу “юқумли” эканини ҳаммамиз биламиз. Бироқ ёмон кайфият ундан ҳам тезроқ юқишини англаб етмаймиз.
Австралиялик олимлар ёмон кайфиятда ишга келган ходим жамоадаги барча касбдошларини қайғуга солиб қўйишига 20 дақиқа вақт кифоя эканлигини аниқладилар. Мана шунинг учун ҳам доим ҳаётидан рози, умрини шукроналик билан ўтказаётган, келажакка эса ишонч билан боқаётган бахтиёр инсонлар даврасида кўпроқ бўлишга ҳаракат қилинг…
Рус тилидан Ойдиной ВАҲОБЖОНОВА таржимаси.
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди