07:31 / 21.03.2018
10 412

Инсон 150 йил умр кўриши мумкин

Инсон 150 йил умр кўриши мумкин
Инсон ўртача неча йил яшаши мумкин, деган савол ҳаммани қизиқтирса керак. Олимлар кўп йиллик кузатувлар натижасида шундай хулосага келдилар: инсон тахминан 150 йилгача яшаши мумкин, деб ёзади "Zarnews" нашри.

Агар биз турли ҳайвонларнинг қанча яшашини текширсак, улар орасидаги ўзига хос тафовутни кўрамиз. Эркинликда яшайдиган ҳашарот, қурт-қумурсқалар бир неча соат яшайди, холос. Фил 150-200 йил, от 40 йил, бургут, оққуш, тўти 100 йилгача, тошбақа, тимсоҳ 300 йилгача яшар экан. Ҳайвонлар сингари ўсимликларнинг ҳам яшаш муддати турлича. Масалан, ток 100 йил, дуб дарахти 1000 йил, Африкада ўсадиган баобаб, Австралияда ўсадиган эквалипт дарахтлари 5-6 минг йилча яшаши аниқланган.

Ҳайвонлар умри уларнинг ўсиш даврига қараганда 5-8 марта ортиқ бўлади. Масалан, ит 2 йил мобайнида ўсади, 10-15 йил яшайди. От 5 йил ўсади, умри 30-40 йилга етади. Одам эса 25 ёшгача ўсади. Демак, инсон нормал шароитда 150 йилгача яшаши мумкин. Шунинг учун ҳам кўпчилик олимлар кишиларнинг 100 йилга етмасдан вафот этишини касаллик натижасида келиб чиққан ўлим деб ҳисоблашади.

Лекин дунёда узоқ умр кўрганлар ҳам анчагина. Айтишларича, марокашлик Саид Али 195 ёшида ҳам ўзи меҳнат қилиб, кун кўрган. Ҳатто унда кўзойнак тақишга эхтиёж бўлмаган.

Венгриялик Джон 172 ёшга, хотини Сера Ровель 164 ёшга кириб, 1925 йилда дунёдан ўтишган. Улар вафот этган вақтда уларнинг ўғли 116 ёшда эди. Озарбайжоннинг энг кексаларидан Шерали Муслимов 168 йил яшаган.

Кишининг умри турли даврларда ҳар хил бўлган. Масалан, ибтидоий даврда одамлар 18 йил, бронза даврда 21,5, антик даврда 25, XIX асрда 35,6 ва ХХ аср бошларида 45 йил ўртача умр кўрган. Ҳозир ўртача умр бизда 74 ёш дейилмоқда.

Хурсандчилик, инсон руҳининг тетиклиги, хушчақчақлик соғлиқни сақлашга, узоқ умр кўришга омилдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Инсон 150 йил умр кўриши мумкин