14:20 / 05.04.2018
5 922

Садоқат ва шубҳа...

Садоқат ва шубҳа...
Бир оилада эр-хотин турмуш қурганларига анча бўлишига қарамай, фарзанд йўқ эди. Ўзларини ёлғиз ҳис қилмаслик мақсадида, эрмак учун эр-хотин маслаҳатлашиб кучукча сотиб олишди. Унга жуда меҳр бериб, ўз болаларидай қарашди. Тез орада кичкина кучук улғайиб, катта, ақлли, эгалари учун ўтга ҳам, сувга ҳам кирадиган вафодор итга айланди. Кучукни боқа бошлаганларига етти йил тўлганда узоқ кутилган фарзанд дунёга келди. Эр-хотиннинг қувончи чексиз, бор меҳрини, вақтини фарзандига бағишлашди. Ит эса кераксиздай бўлиб қолди.

Эр-хотин учун итнинг феъли бироз ўзгариб қолгандай, ит эгаларини боладан қизғана бошлагандай туюлди. Бир куни эр-хотин ҳовлида кузги хазонларни йиғиштириб, куймалашиб юрган вақтда фарзандлари ичкарида ухлаб ётарди. Эр боладан хабар олмоқчи бўлиб, уй томон йўналган пайтда ичкаридан ит оғзи қон ҳолда чиқиб келди ва эгасининг олдида думини ликиллатиб тўхтади. Боламни ўлдириб қўйди, деган хаёлга борган эр қўлидаги паншахани итнинг танасига тиқиб, уни ўлдириб қўйди. Ичкарига кириб қараса, боланинг тўшаги ёнида қонга беланган ҳолда катта илон ўлиб ётибди, бола эса соппа-соғ эди. Шу тобда «Садоқатидан шубҳаланиб вафодор итимни ўлдириб қўйдим!» деб эр ҳўнграб йиғлаб юборибди…

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Садоқат ва шубҳа...