16—22 апрель, 2018 йил.
Ҳамал
Асосий вақтингизни оила ва болаларга ажратсангиз, бундан барча хурсанд бўлади. Бизнесда янги босқич бошланади. Натижада, мўмайгина даромадга эга бўлишингиз мумкин. Иш билан бўлиб соғлигингизга эътиборсиз қараманг.
Дам олиш кунларини севимли машғулотингизга, фарзандларингизга ажратинг.
Савр
Бу ҳафта «савр»ларнинг саёҳатга чиқиши кутилмоқда. Бир олам таассуротлар билан қайтасиз. Бироқ ортиқча харажатлар қилмаганингиз маъқул. Акс ҳолда моддий томондан қийналиб қоласиз.
Ҳафта ўртасида қўшимча даромад қилиш имкони туғилади. Бундан унумли фойдаланиб қолинг. Шанба ва якшанба кунларини оила даврасида ўтказишингизни тавсия этамиз.
Жавзо
Молиявий аҳволингиз яхшиланиши мумкин. Қўшимча бонус ёки «сюрприз»ларга эга бўласиз. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳамкорлар билан фойдали шартнома имзолайсиз. Бу бироз мураккабдек туюлса-да, осон ҳал бўлади. Жума рўзғор учун муҳим харидлар куни.
Ҳафта сўнгида олис сафарга чиқмаганингиз маъқул. Дам олиш кунлари ҳам жамоат тадбирларида иштирок этишингиз кутилмоқда.
Саратон
Ҳар бир ишда муваффақият қозонасиз. Бунга тиниб-тинчимаслигингиз сабаб, албатта. Раҳбарият ҳам сизни қўллаб-қувватлайди. Ҳафта ўртасида баъзи тартибсизликлар сабаб, зиддиятларга дуч келишингиз мумкин. Ҳушёрроқ бўлсангиз бунинг олдини оласиз.
Соғлик ҳаммасидан муҳим. Шунинг учун иш билан бирга ўз вақтида дам олишни ҳам унутманг.
Асад
Бу ҳафта кўпдан бери режалаштириб қўйган ишларингизни амалга оширасиз. Натижада, мўмайгина даромадга эга бўлишингиз кутилмоқда. Ҳафтанинг иккинчи ярмида синовлардан муваффақиятли ўтиб, ғояларингизни амалиётга тадбиқ этасиз. Бунда ҳамкасбларингиз сизни қўллаб-қувватлайди.
Юлдузлар саломатлигингиз борасида ҳам жиддий ўйлаб кўришни тавсия этяпти. Дам олиш кунлари меҳмонга боришингиз мумкин.
Сунбула
Асосан, ташкилий ишлар билан банд бўласиз. Кўпроқ вақтингизни ҳужжатларга ажратасиз. Ишдаги муаммоларни ҳал этасиз. Карьерада муваффақиятлар кутмоқда! Фақат шошиб, қарор қабул қилманг. Дўстларингиз ҳам ютуқларингиздан хурсанд бўлишади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ижодий сафарга чиқасиз. Дам олиш кунларини оила даврасида ўтказганингиз маъқул.
Мезон
Ҳамкорлар билан муҳим масалаларни ҳал этасиз. Бунда баъзи муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Хавотир олманг, уларни бартараф этишда ортиқча қийинчилик бўлмайди. Кутилмаганда ишингизда янги ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли бор.
Бўйдоқ «мезон»лар муҳаббатини учратиб, бундан бошлари кўкка етади. Ҳафта охирида оилавий муаммоларингизга ечим топасиз.
Ақраб
Мақсадга эришиш учун тинимсиз меҳнат қилишингизга тўғри келади. Муаммолардан чўчиманг. Ақл билан иш тутсангиз барчасини енгиб ўтасиз. Бунинг учун сизда истеъдод ҳам, иқтидор ҳам етарли.
Иш билан бўлиб шахсий ҳаётни ҳам унутиб қўйманг. Чунки оила ишдан кўра муҳим. Фарзандларингизга кўпдан бери ваъда қилган совғаларни тақдим этасиз. Кутилмаган «сюрприз»лардан хурсанд бўлишади.
Қавс
Ҳафта бошида бизнес ҳамкорлардан кўплаб фойдали таклифлар тушади. Натижада, кўпдан бери режалаштирган мақсадингизга эришасиз. Фақат шошилмай, вақтингизни тўғри тақсимласангиз барча юмушларни амалга оширасиз.
Жума куни ажойиб харидлар қиласиз. Бундан оила аъзоларингиз хурсанд бўлишади. Дам олиш кунлари кўпдан бери кўришмаган дўстларингиз ташрифидан хурсанд бўлишингиз кутиляпти.
Жадий
Бу ҳафта ҳиссиётларга берилмай, ишингизга масъулият билан ёндашинг. Шунда ҳамкасбларингизнинг сизга бўлган ишончи ортади.
Ҳафтанинг иккинчи ярми саёҳат учун қулай фурсатдир. Бундан унумли фойдаланинг. Шанба ва якшанбада яқинларингизни йўқланг. Балки бирор ёрдамингиз керакдир.
Далв
Ўзингизга ишонинг. Ҳеч иккиланмай дадил қадам ташланг. Ана шунда барча мақсадларингиз амалга ошади. Акс ҳолда, ҳамма нарсадан қуруқ қолишингиз мумкин. Ишбилармон ҳамкорлар билан битим тузишда ҳеч иккиланманг. Улар сизнинг ғояларингизга хайрихоҳлик билдиришади.
Саломатлигингиз безовта қилса, албатта, шифокорга мурожаат этинг.
Ҳут
Ҳафта бошида кўплаб муҳим учрашувларда иштирок этасиз. Бу келажакда, албатта, ижобий самара беради. Натижада, молиявий ҳолатингиз ҳам яхшиланади. Кўпдан бери ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этасиз. Фақат ҳушёрликни унутиб қўймасангиз бўлгани.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида бироз зиддиятларга дуч келишингиз мумкин. Уларни ҳал этишда яқинларингиздан маслаҳат сўранг.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Европани Украинадаги можаро бошланганидан бери энг совуқ қиш кутмоқда
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
Эрон олий раҳнамоси Нетаньяхуни қатл қилишга чақирди
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Шимолий Корея баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда