10:20 / 23.04.2018
7 523

Ҳафталик башорат: Сиз учун муҳим ва омадли ҳафта (23—29 апрель, 2018 йил)

Ҳафталик башорат: Сиз учун муҳим ва омадли ҳафта (23—29 апрель, 2018 йил)
Ҳамал
Кўпгина муҳим юмушлар билан шуғулланасиз. Омад сиз томонда бўлади, ҳар бир ишда осонгина ғалаба қозонасиз. Фақат баъзи камчиликларингизни тузатишингизга тўғри келади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ишларни бироз четга суриб, танаффус қилишингизни маслаҳат берамиз. Ахир, ҳаёт фақат ишдан иборат эмас. Ўз вақтида дам олишни ҳам унутманг.

Савр
Бу ҳафта кўпдан бери режалаштириб юрган харидларингизни амалга оширасиз. Бундан ўзингиз ҳам, яқинларингиз ҳам хурсанд бўлишади. Фақат ортиқча харажатга йўл қўйманг. Акс ҳолда, моддий томонлама қийналиб қолишингиз мумкин.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ижодий сафарга чиқишингиз кутилмоқда. Дам олиш кунларини дўстлар даврасида ўтказиб, хурсанд бўласиз.

Жавзо
Муҳим шартномалар имзолайсиз. Натижада, моддий аҳволингиз анча яхшиланади. Ишда ҳамкасблар билан муносабатлар бироз таранглашиши мумкин. Шунинг учун юлдузлар эҳтиёт бўлишни маслаҳат бераяпти.

Соғлигингизга беэътибор бўлманг. Нафас йўллари ва қон томирлари билан боғлиқ муаммолар безовта қилиши мумкин. Шифокорга мурожаат қилсангиз зарар қилмайсиз.

Саратон
Бу ҳафта бошлаб қўйган ишларингизни якунига етказасиз. Янги ғоя ва таклифларингиз бажонидил қабул қилинади. Ҳамкорлар профессионал қобилиятингизни кўриб, янги иш таклиф этиши мумкин. Қарор қабул қилишда шошмашошарликка йўл қўйманг. Яқинларингиздан маслаҳат сўранг.

Дам олиш кунлари эски қадрдонларингиз ташрифидан бошингиз кўкка етади.

Асад
Кўплаб тадбирларда иштирок этасиз. Янги ҳамкорлар билан танишиб, шартномалар имзолайсиз. Иштиёқингизни сўндирмай, фақат олға ҳаракат қилинг. Шунда омад сиз томонда бўлади. Ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланадиган «асад»лар кўплаб шоу-тадбирлар уюштиради. Натижада моддий ҳолатини ҳам анча яхшилаб олади. Дам олиш кунларини оилангиз билан бирга ўтказинг.

Сунбула
Молиявий аҳволингиз яхшиланади. Кўп яхши харидлар қиласиз. Ҳамкасбларингиз билан жамоат ишларида фаол иштирок этасиз. Раҳбарият ҳам сизнинг таклифларингизни жон деб қўллаб-қувватлайди.

Саломатлигингизга жиддий аҳамият беринг. Иммунитетни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзига ўтиш учун қулай фурсат. Очиқ ҳавода сайр қилиш янада ғайратингизни ошириб, кайфиятингизни кўтаради.

Мезон
Ҳар бир ишда холис ва адолатли бўлинг. Ўзингизга жуда юқори баҳо берманг. Бу сизнинг зарарингизга ишлаши, баъзи кўнгилсизликлар рўй бериши мумкин.

Яқинларингиз ва дўстларингизнинг таклифини рад этманг. Улар сизга чин дилдан, холис ёрдам бермоқчи. Ҳафта сўнгида меҳнатларингиз муносиб рағбатлантирилади. Бундан, албатта, хурсанд бўласиз.

Ақраб
Дўст ва яқинлар билан ҳамкорлик қилишингиз муҳим аҳамиятга эга. Иккиланмасдан, ишонч билан дадил ҳаракат қилинг. Ана шунда мўмай даромадга эга бўлиб, оила бюджетингизнимустаҳкамлайсиз. Акс ҳолда, муаммоларга дуч келишингиз мумкин.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида узоқ сафарга чиқмаганингиз маъқул. Бошлаб қўйган ишларингизни ниҳоясига етказинг. Шунда дам олиш кунларини хотиржам ўтказасиз.

Қавс
Бу ҳафта саломатлигингизни яхшилаш учун қулай фурсатдир. Агар оёқ ва бўғимлар билан боғлиқ муаммолар бўлса, профилактика чораларини кўринг. Яна ваҳима қилиб, шифокор қабулига шошилманг. Уйда ўзингизга мос шароитда, халқона муолажаларни амалга оширсангиз кифоя.

Пайшанба — харидлар учун қулай кун. Фақат ҳушёр бўлинг, яна сотувчилар макрига учраманг.

Жадий
Жамиятда ўз ўрнингизни топиш учун фаол ҳаракатда бўлинг. Етакчилик қилиш сиз учун жуда муҳим. Касбий маҳоратингизни ошириб, янги ғоя ва таклифларни амалиётга жорий этасиз. Меҳнатсеварлигингиз билан жамоада обрў қозонасиз. Лекин бу бошлиғингизга унчалик ҳам ёқмаслиги мумкин. Бунга жиддий эътибор бермасангиз ютасиз. Шанба ва якшанбани оила даврасида ўтказинг.

Далв
Бу ҳафта сизга ташқи муҳит кучли таъсир кўрсатади. Ҳеч ким қўллаб-қувватламаслиги мумкин. Ўйлаб, асабингизни бузманг. Барчаси ўткинчи, кўпга чўзилмайди. Ўзингизга ишониб, фаол ҳаракат қилсангиз, ҳаммаси навбати билан ўз изига тушади. Акс ҳолда, бизнес ҳамкорлар билан муаммоларга дуч келиб, молиявий вазиятингиз ёмонлашиши мумкин. Дам олиш кунлари яқинларингиздан хабар олинг.

Ҳут
Бизнес ҳамкорларингиз билан узоқ муддатли муҳим шартномаларни имзолайсиз. Натижада, молиявий ҳолатингиз сезиларли даражада яхшиланади. Бутун вужудингиз билан ишга шўнғимай, соғлигингизга ҳам эътибор беринг. Сурункали касалликлар бош кўтариши мумкин. Ортга сурмай ўз вақтида шифокорга мурожаат этинг. Дам олиш кунлари мириқиб ҳордиқ чиқаринг. Яхши дам олиб, куч-қувватга тўлишингиз жуда муҳим.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳафталик башорат: Сиз учун муҳим ва омадли ҳафта (23—29 апрель, 2018 йил)