18:30 / 24.05.2018
8 582

Муҳаммад алайҳиссалом (с.а.в.) севган 10 та озиқ-овқат

Муҳаммад алайҳиссалом (с.а.в.) севган 10 та озиқ-овқат
«Islam-today.ru» Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг энг севимли озиқ-овқатлари рўйхатини тузди, деб ёзади Sof.uz.

Арпа
У организмни зарарли моддалардан тозалайди, овқат ҳазм қилишни йўлга қўяди ва ичакда фойдали бактериялар ўсишига имкон беради.

Хурмо (финик)
Пайғамбар (с.а.в.) уйда хурмосиз озиқ-овқат бўлмайди, деганлар. У соч ва тери учун фойдали, шунингдек, кўриш қобилияти билан боғлиқ ва жигар касалликлари олдини олишда ёрдам беради. У юрак учун ҳам фойдали.

Анжир
Ҳазм қилишни яхшилайди ва ҳорғинликда ёрдам беради.

Узум
Пайғамбар (с.а.в.) қонни тозаловчи, тетикликни оширувчи, буйракларни мустаҳкамлаб, ичакларни тозаловчи узумни яхши кўрганлар.

Асал
Овқат ҳазм қилишни яхшилайди, қувватни тиклайди, иммунитетни оширади.

Тарвуз
Пайғамбар (с.а.в.) тарвуз айниқса ҳомиладор аёллар саломатлиги учун фойдали, деганлар. Унинг таркибидаги ферментлар ичакнинг нормал фаолият юритишини таъминлайди. «Тарвузни истеъмол қилган ҳар қандай ҳомиладор аёл ташқи кўриниши чиройли ва феъл-атвори ҳам гўзал бўлган болани дунёга келтиради», — деганлар пайғамбар (с.а.в.).

Сут
Пайғамбар (с.а.в.) тозалиги бўйича сутга тенглаша оладиган бошқа ҳеч қандай ичимлик йўқлигини айтганлар. Сут белни ва мияни бақувват қилади, кўриш қобилиятини ва хотирани яхшилайди.

Қўзиқорин
Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) у кўз учун яхши восита эканлигини айтганлар. Қўзиқорин организм учун тўйимли ва осон ҳазм бўладиган маҳсулотдир.

Зайтун ёғи
У тери, соч учун ажойиб восита, шунингдек, кексайиш жараёнини секинлаштиради ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди.

Анор
Пайғамбар (с.а.в.) анор 40 кун ичида шайтондан ва ёвуз ниятлардан тозалашини айтганлар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Муҳаммад алайҳиссалом (с.а.в.) севган 10 та озиқ-овқат