19:26 / 25.05.2018
10 611

“Онажоним сизни жуда соғиндим мен”

“Онажоним сизни жуда соғиндим мен”
Индонезияда мактаб ўқувчилари оналарининг оёғини ювишаркан

Борингизда "энг бахтли"га яқиндим мен,
Ҳатто “Бахт юрти” тахтида тағиндим мен,
Энди эса, йўл йўқотиб қоқиндим мен,
Онажоним, сизни жуда соғиндим мен.

Мени олдга етаклаган қўлсиз қолдим,
Энди ёлғиз одимлашдан ҳолсиз толдим,
Ўчиб Қуёш, чиқмайин Ой, йўлсиз қолдим,
Онажоним, сизни жуда соғиндим мен.

Онажоним, Роббим сизни аф(у)в этсин!
Дуом тинглаб гуноҳингиз маҳ(у)в этсин!
Бирор дона гуноҳ қолмай ўчиб кетсин!
Онажоним, сизни жуда соғиндим мен!

Роббим сизга жаннатидан жойлар берсин,
Боғ ва унинг атрофида сойлар берсин,
Менга сизла бўлиш учун ойлар берсин,
Онажоним, сизни жуда соғиндим мен.

Хизматингиз керагича қилолмадим,
Дуонгизни истагандек ололмадим,
Узоқ йиллар сиз-ла бирга бўлолмадим,
Онажоним, сизни жуда соғиндим мен.

Жасур ҳамда матонатли эдингиз сиз,
Бизга доим: "Тўғри бўлинг!",- дедингиз сиз,
Сизсиз она, қолиб кетдим мен денгизсиз,
Онажоним, сизни жуда соғиндим мен.

Ҳаёт экан, яна олдга юраман мен,
Нени бузиб, яна нелар қураман мен,
Сизсиз аммо, доим кемтик тураман мен,
Онажоним, сизни жуда соғиндим мен!

Кетдингизу, менга дуо қилгувчи кам,
Ўғлингизни Сиздек сира билгувчи кам,
Сиздан кейин, юзларида кулгувчи ғам,
Онажоним, сизни жуда соғиндим мен.

Соғиндим мен сизда бўлган заковатни,
Соғиндим мен сўзи шакару новвотни,
Тили, дили ҳамиша поку ободни,
Онажоним, сизни жуда соғиндим мен.

Дуо этгум сизни жаннатда кўрай деб,
Тўғри юргум, токи жаннатга кирай деб,
Сўрагум сиз бирла жаннатда турай деб,
Онажоним, сизни жуда соғиндим мен!

Билингизлар, ОНА қиммат – бебаҳодир,
Ҳаётликда ҳурматин қилган даҳодир,
Ризосин олганчи? Бу ютган баҳодир.
Онажоним, сизни жуда соғиндим мен.
Муҳиддин ШИРИНОВ, 2003 йил, Куала Лумпур, Малайзия.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » “Онажоним сизни жуда соғиндим мен”