15:57 / 27.05.2018
5 184

Пишган мева ва сабзавотларни танлаш бўйича энг яхши маслаҳатлар

Пишган мева ва сабзавотларни танлаш бўйича энг яхши маслаҳатлар
Агар сиз фақат пишган мева ва сабзавотлар танлашни ўрганмоқчи бўлсангиз, уларни танлашда ёрдам берувчи қуйидаги маслаҳатлар билан танишинг.

Бақлажон
Янги бақлажоннинг пўчоғи – қалин, текис ва ялтироқ бўлади. Буни қуйидагича текшириб кўриш мумкин: бармоғингиз билан бақлажон устига босинг, агар пўчоғи бироз эзилса ва яна ўз ҳолига қайтса, демак у пишган бўлади.

Мускат ошқовоғи
Танлашда қовоқнинг оғирлигига, қаттиқ ва қуруқ бандига, пўчоғининг чиройли рангига эътибор беринг.

Помидор
Пишган помидорлар тўқ рангли бўлади, пўсти эса босилганда деярли эзилмайди. Ҳидига ҳам эътибор беринг, у ширин ва ёғоч ҳидли бўлиши керак.

Бодринг
Бодрингнинг ранги ва тузилиши муҳим. Қалин, тўқ-яшил ва текис бодринглар – пишган бодринглар деб ҳисобланади.

Тарвуз
Тарвуз танлашда ёнбошидаги тупроқ доғига эътибор бериш керак, у қанчалик каттароқ ва сариқроқ бўлса, шунчалик мазали ва ширин бўлади.

Қовун
Қовуннинг оғирлиги ва ширин ҳиди унинг пишганлигидан дарак беради. Банди қуруқ ва йўғон бўлиши керак. Қарама-қарши томондаги пўчоғи эса бироз юмшоқ ва эгилувчан бўлиши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Пишган мева ва сабзавотларни танлаш бўйича энг яхши маслаҳатлар