Уйқусизлик — бу уйқунинг бузилиши, ёмон ухлаш ва эрталаблари ҳолсизланиб туриш аломатлари билан намоён бўладиган касалмандлик ҳолати. Алоҳида ҳолларда одам ақлдан озиши ёки ўлиши мумкин. Оддий одам 9 соатга яқин ухлаши керак, лекин кам ухлашга имкон берувчи ўзига хос асаб тизимига эга бўлган одамлар ҳам бор.
Шундай қилиб, уйқусизлик ҳолатида қандай ёрдам бериш мумкин?
Биринчи маслаҳат — спорт билан шуғулланинг. Жисмоний ҳаракат сизга ёқимли чарчоқлик бағишлайди ва сиз маза қилиб ухлайсиз. Лекин шунга қарамасдан, жисмоний машқларни бевосита ухлаш олдидан бажармаслик муҳимдир.
Иккинчи усул бизга Кавказдан келган. У ерда одамлар ухлашдан олдин бир-икки пиёла эчки сути ичишади. Сут — бу ажойиб табиий ухлатувчи. Сиз ҳам синаб кўринг.
Ухлашга ётишдан олдин хушбўй ёғ ёки ҳидли ўтлар билан илиқ ванна қабул қилинг. Бу танангизни ва асабингизни тинчлантиради.
Хушбўй ўтлардан қилинган ёстиқ сотиб олинг ёки ўзингиз ясанг. Ялпиз, қарағай, атиргул гулбарги, валериана, дўлана ҳидлари сизнинг тунги уйқунгизга ҳамроҳлик қилади. Ўтларнинг ҳиди тез кетиб қолмаслиги учун ёстиқни алоҳида халтада сақланг.
Кечқурун ухлашдан олдин қаҳва ва аччиқ чой ичманг, янгиликлар ва қўрқинчли кинолар кўрманг. Бу асаб тизимини қўзғатиб юборади ва сиз бир неча соат ширин уйқудан маҳрум бўласиз.
Бу оддий қоидаларга риоя қилиш сизга уйқусизликни даволашда, кун давомида тетик ва ҳаракатчан бўлиб юришда ёрдам беради.
Манба: Sof.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди