18:48 / 30.06.2018
5 163

Компьютерда соғлом ишлаш учун 12 маслаҳат

Компьютерда соғлом ишлаш учун 12 маслаҳат
Кўпчилик кун давомида компьютерда ишлайди ва, албатта, бел оғриқлари, кўзларнинг қизариб ачишиш ҳолатларини бошидан кечиради. Биз сизга қандай қилиб бундай ҳолатларнинг олдини олиш мумкинлиги ҳақида айтмоқчимиз.

1. Агар сиз ноутбукда икки соатдан кўпроқ вақт ишлайдиган бўлсангиз, унда ноутбук учун махсус тагликдан фойдаланинг.

2. Экран ва кўзларингиз орасидаги масофа 50 см дан кам бўлмаслиги керак.

3. Экранни шундай жойлаштирингки, унинг юқори қисми сизнинг кўзларингиз билан бир хил баландликда бўлсин.

4. Экранни деразадан тушадиган шуълалар ёки ёруғлик кўзларингизга ҳалал бермайдиган қилиб жойлаштиринг.

5. Экранни 10-20 даража орқага буринг. Бу кўзларингиз учун қулайроқ.

6. Клавиатура тирсакларингиз билан бир хил баландликда жойлашган бўлиши керак.

7. Клавиатурани 10 даража орқага буринг. Шунда ҳарфларни теришда қўлларингизга қулайроқ бўлади.

8. Ростланадиган кресло ёки стулдан фойдаланинг.

9. Вақти-вақти билан нигоҳингизни узоқларга қаратиш ор­қали кўзларингизга дам беринг.

10. Тез-тез ўрнингиздан туринг, орқа ва қўл мушакларини тортадиган машқлар бажаринг.

11. Сиз қараётган фаолият предмети (бу монитор бўладими ёки китобми) қаршингизда тўғри жойлашган бўлиши керак. Бу бошни доимий равишда бурилишдан сақлашга ёрдам беради.

12. Иш жойингиз сиз учун қулай тарзда мослаштирилган бўлса ҳам танангиз узоқ вақт бир жойда ва бир хил ҳолатда бўлгани учун, барибир, чарчашини унутманг. Шунинг учун вақти-вақти билан экран, клавиатура ва креслонинг ҳолатларини ўзгартириб туринг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Компьютерда соғлом ишлаш учун 12 маслаҳат