Келинг, сиз айтадиган “умр саноқли йилларга тенг” деган тенг қийматли иборанинг икки томонининг бирини бироз ўзгартирамиз ва ҳаётийлик, ҳаётий кучининг аксарини ўзгартириш билан енгил томонига назар ташлаймиз. Чунки умр бир боргина берилган имкониятдир.
Ҳа, инсон умрини оддий қоидага кўра ўтиб бораётган саноқли кунлар билан солиштирмаслик, балки ушбу борлиққа келган ва муаттар ҳиди ҳар томонга ёйилган саноқли ширин хаёллар билан қиёс этиш шарт. Кўпинча аёлларнинг қўлидаги қоғозлар тўпламига кўзингиз тушади. Оддий қилиб айтганда, “Кундалик” дафтарига. Ҳар куни унга ҳаёт лаҳзаларини битадилар. Ҳар бир куни бир варақдек, яъни 360 янги саҳифа 360 кун учун: умр деб аталмиш унутилмас захирасига оз-оздан ютуқ ва зафарлар қўшилиб боради. Биз бу билан умрни ўз “курсиси”дан силжитмоқчи эмасмиз, балки унинг учун бутун тарих хотирида озод, ҳур, қувноқ эркинлик борлигини баён этмоқчимиз.
Бора-бора хотираларини битиб борувчилар (буюк ишлари ила қалбдан ўрин эгаллаган инсонлар) буюк қатламга айланадилар, уларни эслаганимизда “қари киши”, “кексайиб қолган аёл” каби ибораларни ишлатамиз. Гўё бу билан уларни эҳтиёж юзасидан эсга олгандекмиз. Айнан ўшалар эмасми ёшлик чоғимизда ҳаётга интилишимиз учун қўлларини узатган. Жажжи қўлчаларимиздан тутиб ҳарфлар қандай ёзилишини ўргатган шулар эмасми?! Роҳатидан кечиб, кечаларини бедор ўтказиб табассум ила қийин истакларимизни амалга оширганлар ўшалар эмасми?! Улар жаннатнинг муаттар ҳид сочувчи кишиларидир. Уларнинг ютуқлари миқдорида ҳаётларига ҳам тақлид қилишимиз лозим бўлади. Ундай ютуқларни умумий кўринишда инсонлар орасида татбиқ этмоқ шарт.
Агар улардан бири умрингиз ҳақида сўраб қолса: “Менинг арзимас умрим табассум ила бедор ўтган кечалар билан, танигану танимаган инсонга улашилган табассум миқдори билан, барча мискин ва фақирнинг яноғидан тўкилган кўз ёшларига кифоя қилувчи ўн минглаб кўз ёшлари миқдори ила, фақир ва муҳтожга берилган моддий ёрдам ила ўлчанади, қадрланади”, деб жавоб беринг! Шу каби, шифокор дўстим, муаллима хоним, муҳтарам оталар, она ерингизга хизмат қилиб, инсониятга манфаат келтириб ўз ютуқларингиз ила умрларингизни бойитинг! Фарзандларингизга ҳам нажот эшиклари ҳамон олдиларида турганини ўргатинг!
Ҳасанбой Эргашов таржимаси
Манба: Azon.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади