ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун чуқур-чуқур нафас олиб, ёз мавсумидан мамнун бўлишингиз мумкин. Агар зарурат туғилса, ёқимли харидлар қилинг, табиат қўйнига чиқиб дам олинг, яқин дўстлар билан учрашиб суҳбатлашинг. Иш билан банд бўлсангиз, қандайдир янгиликлар яратишга ҳаракат қилинг. Шундай қилингки, бу янгиликлар қўшимча даромад келтирсин. Тадбиркорлар учун янги шартномалар тузиш ва имзолашга тўғри келса, бу ишни пайсалга солмай адо этишлари зарур. Чунки бугун тузилган шартнома албатта келажакда омад келтиради.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 июль куни сизнинг энг муҳим азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланиши мумкин. Ишда қандай вазиятларга тушишингиз ўзингизга боғлиқ. Агар хуш кайфият билан иш бошлаш насиб этса, омадингиз кулгани ўша. Суюкли кишингиз учун тоғни толқон қилсангиз арзийди. Бу амал сизга бугун қўшимча романтика ҳадя этади. Кечқурун баъзилар сафарга отланиши кутилади. Лекин ихтиёр қўлингизда. Бу сафарни муҳим деб ҳисобламасангиз, дам олишингиз ҳам мумкин. Барибир зарар кўрмайсиз.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Энг керак пайтида керакли жойда ҳозир бўла билсангиз, ишни ўз принципларингиз бўйича ташкил этсангиз, кунингиз фақат фойда олиш билан ўтади. Кун давомида янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Бу ҳам сизнинг фойдангизга ишлайди. Билим олиш, иш юзасидан янги келишувларга эришиш ва шахсий бизнес очиш бугун муваффақиятли кечади. Яхши ва ёмонни бир-биридан ўз вақтида фарқлай билсангиз, қўшимча даромадга ҳам эга бўласиз. Айримлар кечқурун олис сафарга отланиши кутилмоқда. Сафар сизга албатта муваффақият келтиради.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
21 июлда шахсий ҳаётда ва ишда ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган сирларингизни очишингизга тўғри келади. Бусиз шахсий ҳаётингизда осудалик ҳукм сурмаслиги, ишда эса омад сиздан юз ўгира бошлаши мумкин. Ишхонадаги ҳамкасбларга ёрдам беради деб ишониб қолманг. Ўзингиздан, худодан қўймасин. Агар юриш-туришингизда салбий ўзгаришлар сезила бошласа, билингки, оилангизда жанжал юзага келиши тайин. Молиявий масалада пайдо бўладиган ҳар қандай вазиятни хотиржам қабул қилинг. Барибир худо берганинигина оласиз.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Куннинг биринчи ярмида кимлардир сиздан катта пул қарз сўраб мурожаат этиши кутилади. Лекин катта миқдорда бировга қарз бера кўрманг. Рўзғорингиздан барака қочиши ҳеч гап эмас. Ҳатто, энг яқин дўстингизга ҳам қарз берманг. Бугун шанба, қарз олиш, бериш охир-оқибат омадсизлик ҳадя этади. Лекин маънавий жиҳатдан кўмак сўрашса, бажонидил бу илтимосларни қабул қилинг. Бугун оила қурмаганларнинг бошига муҳаббат изҳорлари ёғила бошлаши эҳтимолга яқин. Қўрқманг, шу изҳорлар орасидан энг маъқулини танлаш имкониятингиз бор.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
21 июль куни айримлар ўзини жуда бахтиёр ҳис эта бошлайди. Бунинг ўз сабаби бор албатата. Улар аразлашиб қолган суюкли инсони билан бугун куннинг биринчи ярмида ярашиб олишади. Гап шахсий манфаатларга бориб тақалса ҳам, ён беришга ҳаракат қилинг. Йирик лойиҳаларга катта пул тикиш бугун муваффақиятли кечади. Аммо бу ишни ҳуқуқшунос билан маслаҳатлашиб олгандан кейингина амалга оширинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, саломатликни мустаҳкамлаш ҳақида ўйлаб кўринг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тарози буржи остида туғилганларга юлдузлар ҳали ҳеч кимнинг хаёлига келмаган янги ғоя ўйлаб топишни маслаҳат беришади. Бу мавқеингиз, ҳурмат-иззатингиз ортишида жуда катта ёрдам беради. Ишҳонангизда энг азиз ва ҳурматли шахсга айланишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Агар кимдир моддий жиҳатдан ёрдам таклиф қилса, дарров рози бўлинг. Муҳаббатда ҳам омад сизга кулиб боқади. Севган инсонингиздан ёки жуфтингиздан юракни сел қилувчи мақтов ва хушомадларни эшитасиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
21 июль сиз учун энг ёрқин ва ёқимли кунга айланади. Айниқса, шахсий ҳаётда қувончли лаҳзалар ҳамроҳингиз бўлади. Кун давомида тўлақонли дам олишни ихтиёр қилсангиз ҳам зиён бўлмайди. Уй учун янги харидлар, янги танишувлар ва олис сафарга отланиш бугун муваффақиятсизлик келтиради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Иш жойингизда кўп йиллик тажрибангизга суянган ҳолда юмушларни адо этишга киришинг. Тажрибангиз камлик қилса, ёши улуғ ҳамкасбларга мурожаат этсангиз ҳам уят ҳисобланмайди. Шахсий ҳаётда фақат принципларингизга суянган ҳолатда иш тутинг. Агар кун мобайнида сузиш машқларини бажарсангиз, ёки қуёш нурида меъёрий тарзда тоблансангиз, саломатлигингиз панд бериб қўйишидан халос бўлардингиз. Башарти ҳорғинлик зўр келаётган бўлса, бел қисмингизда оғриқ туя бошласангиз, спортнинг фаоллик талаб этувчи турлари билан шуғулланишни бошланг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
21 июлда тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганларнинг зерикишга вақти бўлмайди. Иш кўпайгандан кўпаяди, атрофингизда ҳақиқий ҳаёт қайнайди. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг куни туғади. Уларнинг баъзилари орзусидаги инсонни учратиши кутилади. Ёғли овқатлардан ва тамаки маҳсулотлари истеъмолидан қатъиян юз буришингиз лозим. Акс ҳолда саломатлигингизга путур етади. Бу ишни узоқ ҳам чўзиб ўтирманг. Тамаки ҳеч қачон инсонга дўстлик қилмаслигини унутманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Иш жойингизда бугун вазият сиз кутганчалик ёқимли кечмаслиги мумкин. Аммо бунга эътибор бериб қолсангиз, ишларингиз бароридан келмайди. Муваффақиятсизлик, кетидан молиявий инқирозга юз тутишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун фақат ўз ишларингиз билан банд бўлинг. Ўзгалар гапига қулоқ тутманг, фирибгар ва ҳасадгўйлар назаридан сақланинг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлади. Тўғри, бирдан бойиб кетмайсиз. Аммо пулсиз ҳам қолмайсиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
21 июль куни кундалик ташвишлардан нарироқ кетишингиз тавсия этилади. Йўқса, ҳаётдаги энг муҳим лаҳзаларни қўлдан бой беришингиз мумкин. Масалан, ташвишга кўмилиб қолсангиз, кун давомида қўлингизга тушиши мумкин бўлган йирик даромаддан қуруқ қолишингиз мумкин. Муҳим вазиятлардан четда қолишингизга йўл қўйманг. Майда-чуйда ишларни бажаришдан тийилинг. Айрим дўстларимиз кечқурун ё олис сафарга отланиши, ё янги уйга кўчиб ўта бошлаши мумкин.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади