Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев илк марта ўз оиласи — фарзандлари ва неваралари тарбияси ҳақида гапирди.
Кеча, 24 июль куни Ўзбекистоннинг бир қатор телеканаллари орқали «Жаноб Президент» номли ҳужжатли фильм намойиш этилганди. Ушбу фильмнинг якуний қисмида Шавкат Мирзиёев оиласи ҳақида гапирган.
«Ҳаётда энг катта нарса ҳар бир инсон учун бу оила. Оила мен учун муқаддас. Муқаддаслиги шуки, авваламбор, қаерда ишлашингдан, ким бўлишингдан қатъи назар, оилада тарбия, муҳит, ҳалоллик, меҳр-оқибатга эътибор берилмаса, ҳеч қачон керакли натижага эришилмайди. Шунинг учун мен фарзандларимнинг тарбиясига жуда катта эътибор берганман. Фарзандимга ҳам, неварамга ҳам алоҳида муносабатим бор, ҳар бирининг ниятини, истагини биламан. Агар оила билан бўлсанг, ўзингни бахтли дейишга тўлиқ ҳақинг бор. Фақат оилам эмас, халқим ҳам бахтли бўлса, мен ўзимни бахтли ҳис қиламан», деган Президент.
[media=https://youtu.be/ydfytZqyopM] “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади