“Ойижон” фильмидаги бош роль ижрочиси, актриса Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова (Жамолхонова) 20 июль куни ЙТҲ оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик…
Санъат олами ва умуман кўпчиликни ларзага солган бу бахтсиз воқеани эшитиш қанчалик оғир бўлмасин, биз воқеа жойида гувоҳ бўлган Фарангиз ҳаётининг сўнгги дақиқаларида ёнида турган дугоналари билан боғланишга, содир бўлган воқеани ўзларидан эшитишга жазм қилдик.
Дилноза Бобомирзаева: — Фарангиз билан курсдош бўлганмиз. Ҳудди опа-сингилдик эдик. Нимани ўйласа ёки сиқилса доим бўлишарди, сирлашардик.
Май ойида дадасининг ўлимидан сўнг Фарангиз ўзини йўқотиб, кўнгли кемтикиб юрарди. Ўлимидан бир ҳафта олдин эса уйига бордим. Ярим тунгача мазза қилиб суҳбатлашиб, кулишиб ўтирдик. Эртаси куни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтихонга тайёрланди. Аммо минг афсус, ўша гувоҳномани қўлига олиш ўзига насиб этмабди (йиғлайди)...
Наргиза Бобомуродова: — Биласизми, Фарангиз истироҳат боғини жуда яхши кўрарди. Ҳаётининг сўнгги кунларида ҳам “Кетдик паркка, юринглар айланиб келамиз” деб кўп гапирганди.Ўша мудҳиш кун беш дугона йиғилиб, Мирзо Улуғбек боғига бордик. Лекин у ҳеч қайси аттракционда учмади. Фақат сайр қилди ва уни ўша ҳолат қониқтираётганини сезардик. Боғдан чиқиб, овқатланишга йўл олганда, боғ яқинидаги пиёдалар ўтиш йўлакчасида... ундан айрилиб қолдик (йиғлади)...
Дилноза Бобомирзаева: — Мен ва икки қиз орқада, Фарангиз эса Мохинисо билан биздан олдинроқда кетишаётганди. (Боғдан чиққан бошқа кўпчилик одамлар ҳам ана шу йўлни кесиб ўтаётганди) Дугонамиздан ярим қадамгина олдинда қадам ташлаб юрган фаришта Фарангизни айнан ўша қора машина уриб кетти.
Наргиза Бобомуродова: — (Хўрсиниб йиғлаб) Бугун ўша ҳолатни кўз олдимдан умуман кетмаяпти. Фарангиз катта тезликда келаётган машинанинг зарбидан шу қадар юқорига учиб кетдики... Ерга икки уч марта думалаб тушди. Бошидан жуда кўп қон оқарди. Тез ёрдамга қўнғироқ қилдик, аммо уларнинг вақтида келолмаганидан, ўша ерда йўл ҳаракатини назорат қилиб турган милиция ҳодими, Фарангизни уриб кетган машина эгасига айтиб, бизни шифохонага юборди. Фарангизни Дилноза билан бирга олиб кетдик. Биринчи Тиббиёт Академиясига борганимизда шифокорлар дугонамизни вафот этганини маълум қилишди.
Дилноза Бобомирзаева: — Биласизми, йўлда кетаётганимизда Фарангизни юраги уриб турганини сезгандим. Аммо шифокорларнинг айтишича, мияга теккан қаттиқ зарб унинг ҳаётига нуқта қўйган экан. Тасаввур қилинг, жисм ўлган, аммо юрак уриб турибди... (йиғлаб) Бу ҳам бежизга эмас. Чунки Фарангиз ҳаётни севар, ҳар бир кунидан завқ олиб яшашни истарди. Фариштадек беозор, беғубор қиз эди. Унинг бир олам орзулари бор эди, афсус...
21 июль куни соат 13:00да Фарангизимизни сўнгги йўлга кузатдик. Ўша кундан бери уни хонадонидамиз. Фотима опанинг ёнида далда бўлиб туришга ҳаракат қиляпмиз. Зеро, бу фожеада онанинг қалби каби азобда қийналаётган, дард чекаётган инсон бўлмаса керак.
Маълумот учун:
- Фарангиз Режаметова 1993 йил 7 апрель куни Тошкентда туғилган.
- 2016 йилда Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетининг журналистика бўлимини тамомлаган.
- Актрисалик фаолиятини “Ойижон” фильмида бошлаган.
Биз таҳририятимиз номидан, яна бир карра Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотима Режаметова оиласига чуқур ҳамдардлигимизни билдириб қоламиз. 25 ёшида бу фоний дунёни тарк этган Фарангиз Режаметованинг жойи жаннатда бўлсин...
Манба: Darakchi.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади