11:58 / 30.07.2018
7 575

Чин дўст, юзаки дўст, шунчаки таниш...

Чин дўст, юзаки дўст, шунчаки таниш...
Ибн Жавзий (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) мана бу гапларини гўё бизнинг замонамиз ҳақида айтгандек:

Дўстларим, биродарларим бор эди. Уларга ўрганиб қолгандим. Қарасам, улар дўстлик шартларига риоя қилмаяптилар, жафо кўчасига қадам босяптилар. Ажабо, шунақаси ҳам бўлар экан! Олдинига уларга танбеҳ бера бошладим, кейин ўзимга келиб, танбеҳга нима бор, ўзи ичидан чиқиб тузалмаган дўст дўстми, ўзи билиб, англаб, самимий бўлган қаёқдаю, сенинг танбеҳингдан кейин ўзини ўнглаган қаёқда, дея ўзимни ўзим койий бошладим.

Улар билан алоқани узмоқчи бўлдим. Кейин ўйланиб қолдим. Қарасам, ҳамма одамлар ё юзаки дўстга ва ё шунчаки танишга айланиб бўлибдилар. Шундай экан, улар билан алоқани узишнинг фойдаси йўқ. Яхшиси, уларни биродарлик оламидан юзаки дўстлик оламига кўчириб қўя қолай. Шунга ҳам ярамасалар, биратўла шунчаки танишлик оламига ўтказиб қўяман-да, ўшанга яраша муомала қилиб юравераман. Ундайларга танбеҳ бериш хато. Улар танбеҳга арзимайдилар...
"Қалам" учун арабчадан
Муқим МАҲМУД таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Чин дўст, юзаки дўст, шунчаки таниш...