00:32 / 06.08.2018
6 425

Мунажжимлар башорати: 6 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 6 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Иш кунингиз ҳийла оғир ўтиши мумкин. Олдинда сизни кутаётган қалтис вазиятлар ишингиз, ўқишингизга ҳам салбий таъсир ўтказмай қолмайди. Атрофдагилар билан юзага келадиган баҳслар, пала-партиш харидлар сизни кечқурунга бориб янада жиддий аҳволга солиб қўйиши мумкин. Шу сабабли ўзингизни босинг. Тақдир ўйинларига хотиржам боқишга ҳаракат қилинг. Рўзғорингизда бир дунё муаммолар йиғилиб қолган кўринади. Ўшаларни қойиллатинг. Моддий аҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланиш палласига киради.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

6 август куни ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам танаффуслар юз беришига йўл қўйманг. Одатий ҳаёт тарзини кечиришда давом этинг. Чунки танаффуслар энг муҳим режаларни йўққа чиқариши мумкин. Муҳаббатда бугун тингловчи ва буйруқ бажарувчи ролида бўлишингизга тўғри келади. Саломатлигингизни эҳтиётланг. Кечқурун иш ёки ўқишдан кейин тоза ҳавода сайр қилинг. Кечқурунга бориб ёқимли хабар эшитишингиз кутилмоқда.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ҳафтанинг биринчи иш куни эканини ҳисобга олсак, кун сиз учун ҳақиқатан оғир бошланади. Бир қатор чалкашликларга гувоҳ бўласиз. Йўлингизда кутилмаган тўсиқлар пайдо бўлиши мумкин. Лекин муҳаббатда омадингиз чопади. Романтика фақат сизни дейди. Бироқ эмоцияни жиловда тутинг. Романтиканинг ҳам ўз чек-чегараси бўлади. Моддий аҳволингиз қониқарли кечади. Аммо харидлар масаласида жадаллаб кетишдан тийилинг. Пулнинг қолганини яхши кунлар учун олиб қўйинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

6 августда кўзингизга ҳар бир воқеа-ҳодиса сохтадек кўрина бошлайди. Айниқса, бу шахсий ҳаётингизда яққолроқ кўзга ташланади. Ишда эса аксинча, ҳаммаси жойида. Ишлар бароридан келишда давом этади. Ҳеч кимдан танбеҳ эшитмайсиз, ҳеч кимни танқид остига олмайсиз. Ҳамкасблар билан дўстона муносабатда бўласиз. Фақат пул масаласида фаол бўлмасангиз, муваффақият қозона олмаслигингиз мумкин. Саломатликка ҳам алоҳида эътибор қаратишингиз зарур.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугундан кўп эзгуликлар кутсангиз ярашади. Кун бўйи фаоллик, сергаклик сизни тарк этмайди. Шунинг ҳисобига анчадан бери адо этилмай ётган юмушлар ҳам битиб кетади. Тушдан кейин ҳасадгўйлар таъқибига учрашингиз кутилади. Лекин бу вазиятдан жуда силлиқчасига чиқиб кета оласиз. Айримлар кечқурунга бориб олис сафарга отланишлари мумкин. Бунинг учун нафақат керакли ҳужжатлар, балки буюмларни ҳам ҳозирлаб қўйишингиз тавсия этилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

6 август куни ўзингизга бўлган ишончни йўқотмасангиз, омадга эришишингиз аниқ. Ҳар қандай ишни бажаришда ҳам яқин ўтмишда орттирган тажрибангизга суянинг. Тадбиркор бўлсангиз, шу йўл билан рақобатчиларни чангингизда қолдириб кета оласиз. Йўл-йўлакай дуч келинадиган тўсиқлардан ранжиманг. Улар қандай дуч келса, шундай йўл-йўлакай жойини топа боради. Кечқурун соғлиқ масаласига ҳам эътибор қаратиб қўйишингиз сўралади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Дунёга, атрофда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга теран назар билан боқишингиз керак бўлади. Эртакларга ишонишдан, идеал қидиришдан тийилинг. Бунинг ўрнига реаллик сари интилинг. Реаллик сизга мўмай даромадларни ҳам ҳадя эта олади. Танани чиниқтириш, чўмилиш, яқин масофага югуриш каби машғулотлар хайрли якун топади. Жигар ва ошқозонни эҳтиёт қилинг. Муаммо туғдириши мумкин бўлган таомлар истеъмолидан воз кечинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

6 августда руҳан тетиклик, келажакка ишонч, йўлда учрайдиган тўсиқлардан чўчимасликкина сиз кўзлаган натижаларни беради. Сал иккилансангиз, ё олдинга интилишдан тўхтаб қолсангиз, омад шу заҳоти ўзини олиб қочиши ҳеч гап эмас. Бу кўпроқ тадбиркорларга тегишли. Кунингизнинг ҳар бир дақиқасини пухта режа асосида кечиринг. Шунда яқинларингиз билан ҳам яйраб суҳбат қуришга вақт топасиз. Улар сиз билан кечадиган суҳбатларни жуда соғинишган.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кўзланган мақсадлар сари дадиллик билан қадам ташланг. Агар кўзлаган мақсадингиз ҳақиқатан сизга наф келтирадиган бўлса, зинҳор ортга қайтишга ҳаракат қилманг. Ана шунда сиз муваффақият қозонасиз. Ҳасад қиладиганлар эса тилларини тишлайди. Кечқурун оила қурмаганларни романтика кутади. Бу лаҳзаларни росманасига романтик тарзда кечиришга ҳаракат қилинг. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилишингиз тавсия этилмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

6 август куни тоғ эчкиси буржи остида туғилганлар ўзларининг тиниқ ва кучли интеллекти билан атрофдагиларга ўрнак бўлишлари кутилмоқда. Муҳаббатда юрагингиз гўё оловли моторга айланади. Оила қурмаган бўлсангиз, ўзингизга ёққан инсонни шу мотор кўмагида тезлик билан ўз тарафингизга оғдира оласиз. У учрашувга қандай розилик билдирганини сезмай қолади. Саломатликка эътибор беринг. Бахтингизни берсин!

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Юлдузлар бугун шиддат билан олдинга интилишни маслаҳат беришган. Лекин керакли жойда, керакли лаҳзаларда тўхтаб олишни ҳам унутиб қўйманг. Бусиз эзгу ниятларингиз пучга чиқиб қолиши ҳеч гап эмас. Молиявий аҳволингиз ҳисобчилар билан боғлиқ бўлиб турибди. Агар ҳаракат қилишса, кечга қадар ўз пулларингизни санаб олишингиз мумкин бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Шаҳарда яшасангиз, паркларни айланиб, ҳаётдан завқ олинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

6 август куни фикрлаш, хаёл суриш, режа тузиш кабилардан воз кечиб, амалий ишларга эътибор қаратинг. Кўп мулоҳаза қилиш ишлар орқага кетишини таъминлайди холос. Молиявий аҳволингиз қандай кечиши ҳам ўша юмушлар билан чамбарчас боғлиқ. Ҳар бир қулай вазиятдан моддий ва маънавий манфаат олишга ҳаракат қилинг. Баъзилар бугун тушдан кейин бош оғриғидан безовталаниши мумкин.

Манба: "Ҳордиқ"

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 6 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?