13:25 / 14.08.2018
9 851

Олимлар очлик билан даволашнинг кутилмаган фойдасини аниқлашди

Олимлар очлик билан даволашнинг кутилмаган фойдасини аниқлашди
АҚШнинг қариш муаммолари бўйича миллий институти олимлари очлик билан даволаш мия ишини яхшилашини маълум қилди.

Олимлар маълум вақт оралиғида озуқадан узилган мушакларнинг мия ҳужайралари кўпроқ озуқа олганларидан кўра тезроқ ўсганини аниқлаган.

Тадқиқот муаллифларидан бири Марк Мэттсоннинг сўзларига кўра, бу қобилият эволюция жараёнида ишлаган бўлиши мумкин, чунки одамнинг аждодлари ёввойи табиатда баъзан оч қолишига тўғри келган. Озуқага етишгач, организм мия ўсишини тезлаштириш учун ундан фойдаланган.

Олимнинг фикрича, бу ҳодиса миянинг нейротрофик омили билан боғланган бўлиши мумкин. Бу оқсил нейронлар ва синапслар ўсишини тезлаштирган ҳолда одамнинг ўқиш ва эслаб қолиш қобилиятига таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, ёш ўтган сари у камайиб боради.

Бироқ очликнинг инсон ўсишига ижобий таъсир кўрсатиши ҳақида гапиришга эрта, чунки тажрибалар ҳали якунига етгани йўқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар очлик билан даволашнинг кутилмаган фойдасини аниқлашди