18:30 / 16.08.2018
5 197

Муваффақиятга олиб борувчи эшик қаердалигини биласизми?

Муваффақиятга олиб борувчи эшик қаердалигини биласизми?
КАТТА МУВАФФАҚИЯТГА ЭРИШГАНЛАРНИНГ ЭРТАЛАБКИ ОДАТИ

Ҳаётда кўп муваффақиятга эришган одамларга хотиржам яшаш, бахтли бўлиш, янада унумли ишлаш учун нима ёрдам беради? Хусусан, улар тонгда нималар қилади? Келинг, шулар билан танишиб чиқамиз.

1. Эрта уйғониш.
Вақт ниҳоятда қадрли неъматдир. Буни тушунган муваффақият соҳиблари саҳарги 5:30, 4:30, ҳатто 4:00 да туришга одатланишган. Улар нафақат вақт устидан ҳукмронлик қилишади, балки муҳим ишларни эртароқ бошлашади.
Шундай экан, уйқудан вақтлироқ туришга одатланинг, уйғониш вақтини ҳар куни 15 дақиқа ортга суриб, секин-аста эрта туришга ўрганинг.

2. Машқ бажариш.
Эрталабдан жисмонан тетик бўлиш учун енгил машқлар бажаринг. Машғулотлар сизни фақат соғлом қилибгина қолмай, иродангизни мустаҳкамлайди, стрессларга курашувчанлигингизни оширади. Машқ қилиш учун вақт белгилаб олинг. Бир соат шуғулланиш сизни чарчатиб қўйиши мумкин. Шунинг учун 10 дақиқа югуриш, юриш, турли машқлар бажариш етарли.

3. “Қувват учун муддат” соати.
Интилишингиз сўнмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Шунинг учун доим ўзингизни илҳомлантириб туринг. Буни яхши билган муваффақиятли инсонлар ўзларидаги ғайратни ошириш учун анча вақт сарфлайдилар. Ахир сиз бирор вазифани бажаришда давом этишингиз учун руҳан тайёр бўлишингиз керак. Шундай экан, бир оз вақтни шижоатингизни оширишга хизмат қиладиган ҳикоялар, машҳур инсонлар ҳикматларини ўқишга ажратинг.

4. Қийин ишни аввал бошлаш.
Муваффақиятли шахслар иродаси тонгда айни уйғоқ ҳолда бўлади. Шундан фойдаланиб, улар ўзлари учун энг мураккаб вазифани бажариб оладилар. Натижада ишни битириш анча силлиқ кечади. Шу боис ҳар кун учун энг қийин бир вазифани танлаб, уни нонуштагача бажаришни одат қилинг.

5. Турмуш ўртоғи билан мулоқот қилиш.
Эрталаб маълум вақтни турмуш ўртоғингиз билан алоқани тиклаш ёки мустаҳкамлашга ажратинг. У билан режаларингиз, молиявий аҳволингиз, ҳатто қизиқишларингиз ҳақида суҳбатлашинг. Бу, сизга улар ҳаётида ўз ўрнингизни сақлаб қолишга ёрдам беради. Айни тонг чоғида фикрлар жамланган бўлади. Шунинг учун эр-хотин суҳбатини анъанага айлантириш жуда муҳим.

6. Пухта режа ишлаб чиқиш.
Вақтингиздан бир неча дақиқасини бугунги кунингиз йўналишини белгилаб олиш учун бағишламасангиз, қандай қилиб кунингиз унумли бўлишини таъминлайсиз? Ҳаётдаги мақсадларингизни бир бор кўз олдингизга келтириб, келгуси кун асосий вазифаларини кўриб чиқинг. Бунга 10 дақиқа ажратишни одат қилсангиз, ишларингиз тартибли бўлади, кунингиз тушкунликларсиз ўтади.

7. Мияни “тозалаш”, мулоҳаза юритиш.
Сукут сақланг, дуо қилинг, турли ёмон фикрларни миянгиздан чиқариб ташланг. Ёдда тутинг: 90 фоиз касалликлар сиқилиш оқибатида келиб чиқади. Шундай экан, кўнглингизни хира қиладиган нарсаларни унутинг.

8. Вақтни болалар билан ўтказиш.
Фарзанди борлар учун муҳим маслаҳат. “Мени болам бирпасда катта бўлиб қолди-я! У билан кўп вақтимни ўтказолмадим”, деб афсусланадиган ота-оналардан бирига айланиб қолманг. Эрта тонгда қизалоғингиз ёки ўғлингизга кийинишда ёрдамлашинг, ўзгачароқ нонушта тайёрлаб беринг, уларнинг орзулари ҳақида суҳбат қуринг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Муваффақиятга олиб борувчи эшик қаердалигини биласизми?