1. ЖАҲЛ
Агар хоҳлаганингизга эриша олмасангиз, ўзингиз англамаган ҳолда (инстинктив равишта) ичингиздан жахл ҳиссини чақира оласиз, мақсадингиз эса иккинчи бир инсонни ўзингизга бўйсундиришдир. Демак, жаҳл — сиз учун вазиятни қўлга олиш воситаси ҳисобланади. Жаҳлга — баҳсда юқорида туришга, ҳисобни тенглаштиришга, омадсизликларингиз учун қасос олишга ёрдам берадиган восита сифатида қарайсиз. Шунингдек жаҳлдан ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш йўлида ҳам фойдаланасиз. Биз жаҳлимиз ёрдамида душманимизга чекиниши лозимлигини тушинтиришга ҳаракат қиламиз. Ўзимизга нисбатан жаҳлимиз эса, ўзимизни нимадир қилишга мажбурлаш, бажаришдан чўчиб турган ишни бошлаш усули бўлиши ҳам мумкин. Жаҳл шунингдек ҳаракатни бошлаш учун бошланғич механизм бўлиши ҳам мумкин (масалан диетага ўтириш). Ёки омадсизликларимиз учун ўзимизни жазолашнинг бир тури бўлиши ҳам мумкин.
2. ҒАМГИНЛИК, ЗЭРИКИШ
Бу ўзимиздан ва ўз натижаларимиздан қониқмаслигимизни кўрсатиб беришнинг бир туридир. Шунингдек, инсонлар ва вазиятлардан кўнглимиз қолганига жавоб қайтариш деса ҳам бўлади. Бу ҳамдардликни намоён қилиш шакли бўлиши ҳам мумкин. Ким биландир нохуш ҳодиса рўй берганида ҳамдардлик билдирасиз ва бунга ўз муносабатингизни, ўз реаксиянгиз ғамгинлик орқали билдирасиз.
3. ҒАШИНГИЗ КЭЛИШИ
Бу жаҳл чиқишининг нимжонроқ кўринишидир. Бу ҳиссиёт, кимнингдир феъл-атвори, ҳаракати сизда норозичилик кайфиятини уйғотган ва асабийлашишга мажбур қилган вақтда пайдо бўлади. Бизга тўҳташга халақит берадиган норозичилик намойишига хизмат қилади. Намойишни тўҳтатишга ва бизни ҳаракат қилишга ундашга ёрдам беради. Ғаши келишнинг ортида вазиятни ўзи назорат қилишга бўлган хоҳиш туради. Биз айтганимиздек бажарилмаётгани учун ғашимиз келади.
4. АЙБДОРЛИК ҲИССИ
Бу ўзимизни ўзимиз жазолаш туридир. Базан хатоларимиз учун жавобгарликдан қочишга ёрдам беради. Ҳа, айбдорликни ҳис қилябман, тан олябман ва бошқа ҳеч нарса қилишим шартмас. Баъзан айбдорлик ҳисси беозор кўринишда намоён бўлади: мен шунчалар мулоҳазакор, тафаккурлиман-ки, ҳатто ўзимнинг хатоларимни англаб азоб чекаябман. Айбдорлик ҳисси жуда парчаловчи эмоция, у ўзингиздаги ниманидир ўзгартиришингиз лозимлигидан дарак беради. У қаердан келганига : бесабабми ёки ҳақиқатдан ҳам ёмон иш қилиб қўйганингиз оқибатими, тарбиямизга боғланганми…., буни тушуниш учун, ҳатоингиз сабабини таҳлил қилишингиз керак. Чин дилдан ўзингизни кечиришингиз ва бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигига ўзингизга сўз беришингиз лозим. Хафа қилган инсонларингиздан юзма-юз узр сўрашингиз ёки кўрилган зарарни қоплашингиз яхши натижа беради.
5. КЎНГИЛ ҚОЛИШИ
Аниқ бир хоҳлаган нарсамизга эриша олмаган ҳолатлардаги норозичилик кайфиятимизни намойиш этишга мўлжалланган.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди