Ҳар бир инсоннинг ҳаётида оғир дамлар бўлади. Атрофга яхшилаб қарасангиз, сиздан-да қийин аҳволда қолган кишиларни кўришингиз мумкин. Ҳаммамиз ҳам йўқотиш, бахтсизлик ва оғриқли кунлардан ўтишимизга тўғри келади. Бироқ қандай бўлмасин, баъзи қоидаларни ёддан чиқармаслик лозим.
Оила, дўстлар, ҳис-туйғулар, мажбуриятлар – ҳар доим сиз билан бирга. Биз бу рўйхатни кенгайтириб, эътиборингизга ҳар қандай вазиятда ёдда тутишингиз керак бўлган 10 қоидани ҳавола қиламиз.
Оғриқ – бу ҳаётнинг муайян бир қисми, у шахс сифатида ўсишга ёрдам беради.
Ҳар бир инсон ҳаёти бир маромда бахтли ўтишини истайди, албатта. Бироқ севги ҳар доим ҳам бахт келтирмаганидек, ҳаёт ҳам бир текисда кетмайди. Мана шундай “қора кунлар”да оғриққа қандай муносабатда бўлиш – бу сизнинг танловингиз. Умрингиз давомида ҳар қандай вазиятнинг фойдали томонини кўра билинг ҳамда ўзингизга керакли хулоса чиқаринг.
Ҳаёт – бу оғриқ. Кимки бошқача сўзласа, демак у сизга ниманидир сотмоқчи.
Уильям Голдман
Фикрлаш ва муаммога тўғри ёндашиш – бу ечимнинг ярми. Кўпчилик муваффақиятга ўткир ақл соҳиби эканлигидан эришмайди. Ҳаммаси оддий: тўғри муносабат ва ҳаракат – бу сизларни бахтга етакловчи йўл. Рўй бераётган воқеаларга тўғри ёндашинг ва унутманг – сиз муаммо бор деб ўйласангизгина, у ҳақиқатда мавжуд бўлади.
Баъзан сизнинг энг катта қўрқувингиз шунчаки хомхаёл бўлиб чиқади.
Биз ноаниқликдан кўп чўчиймиз. Охири нима билан тугашини билмасак-да, ўзимизни олдиндан яхши эмас, ёмон томонга йўналтирамиз. Қўрқувингиз билан курашинг ва йўқ нарсадан чўчишни бас қилинг. Ахир сиз ҳозир 10 ёшда эмассиз шкафдаги маҳлуқдан қўрқадиган.
Муаммоларни имкониятларга айлантириш мумкин.
Борган сари омад учун тажрибадан муҳимроқ нарса йўқлигига ишонч ҳосил қиляпман. Шу боис қаршингизда муаммо пайдо бўлса, сизнинг икки йўлингиз бор: вазият қурбонига айланиб, муаммо қаршисида бош эгиш ва тушкунлик ҳамда омадсизлик билан курашиб, ғолиб бўлиш. Қайси йўлни танлаш – бу сизнинг қарорингиз.
Масъулиятни ўз бўйнингизга олмасангиз, муаммони ҳал қила олмайсиз.
Кўп ҳолатларда бировларни айблаш осонроқдек туюлади. Бироқ яна ўша гап – сиз 10 ёшли бола эмассиз! Атрофдаги одамлар устидан шикоят қилиш яхшиликка олиб келмайди. Шу боис, агар муаммони ҳал қилишга қарор қилган бўлсангиз, масъулият ва таваккални бўйнингизга олишингизга тўғри келади.
Ҳар қандай муваффақиятнинг ортида таваккал туради. Шундай экан, таваккал қилинг. Адашган бўлсангиз ҳам, бебаҳо тажрибага эга бўласиз, яъни ютқазмайсиз!
Бизда бор нарса – бу ҳозирги вақтимиз.
Аксарият инсонлар бугунги кун билан эмас, ўтмиш ёки келажак хаёли билан яшашади. Бироқ сиз ҳозир ҳаракат қилмасангиз, эртанги кун билан яшаётган орзуларингизга эриша олмайсиз. Ўтмиш ё келажакни деб, бугунги кунингизни бой берманг, у эртанги кунингизга зинапоя бўлиб хизмат қилади.
Ҳар доим миннатдор бўлишингизга арзирли сабаб бўлади.
Ҳаётдан, оилангиздан, яқинларингиздан, тасодифий йўловчидан – ҳар кимдан. Яшайдиган уйингиз бўлса, қозонингиз қайнаб турса, соғлигингниз жойида бўлса – демак, ҳаммаси кўнгилдагидек. Бахтли бўлишингиз учун бирор бир нуфузли касб эгаси ёки миллиардер бўлишингиз шарт эмас. Ким бўлишингиздан қатъи назар, дунёда сиздан-да яхши ё ёмон яшайдиганлар қанчадан-қанча эканлигини унутманг! Бугунги кунингизга шукур қилишни ўрганинг ва ўзингизда йўқ нарсага эришаман деб, борини қўлдан бой берманг!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади