
Аёл туғилди:
Ўғил эмас «Қиз» дедилар хомуш
Нега хомуш… Отаси Ўғил кутганмуш!!!
Аёл улғайди:
Уйда ўтир ўқишинг шартмас
Уйдаги юмушни эплай олгин бас!!!
Аёл севди:
Унутма севишга ҳаққинг йўқ асло!!!
Аёлда юрак йўқ қалби йўқ гўё….
Аёл турмуш қурди:
Келинсан гапирма энди бўл соқов,
Сочинг супурги бўлсин, қўлларинг косов!!!
Аёл фарзанд кўрди:
Мана сенга фарзанд номли бахт
Энди ўзингни унутгин….. унга ярат тахт!!!
Аёл қайнона бўлди:
Аралашманг юринг жим….
Аразлаб кетмасин севган хотиним!!!
Аёл ўлди:
Дедилар: Нега ташлаб кетдингиз
Нега ортда қолганни кўзин ёшлаб кетдингиз.
Аёлнинг ҳаққи бор:
Ўқишга, севишга, ўзин дейишга, бахтли бўлишга, завқли яшашга, фикрини айтишига, қарор чиқаришга…
Яна нималарга аёлнинг ҳаққи бор?
Хокисорим, мунисам, азизам Аёл… Умрингиз узоқ бўлсин азиз Аёллар…!!!
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар