Тунда каравотда ётиб, уйқуни тополмайсиз. Миянгизда ҳодисаларнинг ёмон сценарийси айланаверади. Шу сабаб сизни муваффақиятсизлик кутмоқда, дея қўрқувни ҳис қиласиз ва тобора ривожлантирасиз. Таниш ҳолатми? У ҳолда бу вазиятга чек қўйиш усуллари ҳақида гапирамиз.
Ҳеч ким мени ёқтирмайди
Дунёга ёндашувингизни қайта кўринг ва ҳамма сизга қарши деган фикр ҳақида ўйлашни бас қилинг. Тасаввур қилинг, ичингизда бу қўрқувларни сизга уқтираётган овоз бор. Уни «эзғиланг» ва дунёга ўзгача назар билан боқинг. Нима учун сизни ёмон кўришлари керак? Балки сиз ўзингиз шундай қарор қабул қилгандирсиз. Дўстлар ва яқинларингиз бор, вақтингизни улар билан бирга ўтказинг!
Энг ёмон сценарий
Миянгизда бўлажак ҳодисаларнинг қўрқинчли тасвирларини чизманг. Ўзингизни мағлубиятга «созламанг». Охир-оқибат бу фикрлар сабаб нима ўзгаради? Улар вазиятни яхши ёки ёмон томонга ўзгартирмайди, бироқ сизни асабий ва иккиланадиган одамга айлантиради. Мақсадларингизга қандай эришиш ҳақида ўйланг.
Ҳозирги лаҳза билан яшаш
Ўтмишдаги хатолар тўғрисидаги фикрлардан халос бўлинг ва ҳозирги лаҳза билан яшанг. Миянгизда доимий равишда ҳодисаларнинг муваффақиятсиз ривожини айлантираверсангиз, қўрқасиз ва асабийлашасиз. Ахир келажакни олдиндан айта оласизми? Ёдда тутинг, бир кун, ой ёки йилдан кейин нима бўлишини билмаймиз. Шунинг учун нимадандир қўрққан вақтингизда илгари нима бўлганини эсланг. Бари сиз ўйлагандек ёмон бўлмагандир.
Ёмон нарсани кутиш
Нима учун шундай қарорга келдингиз? Сиз бахтга муносибсиз, шунинг учун хавотирга тушиш ва айнан қачон устингизга ҳалокатлар ёғилишини ўйлаш керак эмас. Қандай одам эканингиз, ўзингиз ва бошқалар учун нима қилаётганингиз ҳақида ўйланг. Ижобий жавоб олишга муносибсиз. Келажакка оптимизм билан назар солинг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади