21:10 / 06.09.2018
4 561

Қалбни оғритадиган сўзларни эшитмаслик учун тавсия қилинган 10 амал

Қалбни оғритадиган сўзларни эшитмаслик учун тавсия қилинган 10 амал
Ўн нарсани қилмагил-ки, ўн нарсани эшитасан:

1. Сенга дахли йўқ нарсага аралашма! Ўзинг учун нохуш сўзлар эшитасан.

2. Жаҳл устида сўзламагил, ғазабингни зиёда қилувчи нарсани эшитасан.

3. Мағрур кимсани кўкка кўтариб мақтама, у сени баттар таҳқирлаганини эшитасан.

4. Сен учун жон куйдирмайдиган кимсага асло шикоят қилма, акс ҳолда, дардингни зиёда қилувчи сўзларни эшитасан.

5. Жоҳилга ғазабингни билдирма, баттарроқ жаҳлингни чиқарадиган нарсани эшитасан.

6. Сени ҳур кўрадиган кимсага насиҳат қилма, йўқса сени менсимаслигини билдирадиган сўзларни эшитасан.

7. Ўз тушунчасига алданган мафтунга ваъз қилма, сенинг фикрингни таҳқирловчи нарсани эшитасан.

8. Икки жанжаллашганларга уларнинг жаҳлини чиқазувчи сўзларни сўзлама, акс ҳолда, сени уларнинг учинчисига айлантирувчи сўзни эшитасан.

9. Хотининг жаҳл отига миниб турганда, унга қилган яхшиликларингни эслатма, акс ҳолда, яхшиликларингни барчасини инкор қилувчи сўзни эшитасан.

10. Жоҳил, оқпадар ўғлингга оталигингни пешлаб гапирмагин, акс ҳолда ундан “Шояд буни дунёга келтирмасам” орзусини қилдирувчи сўзни эшитасан.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қалбни оғритадиган сўзларни эшитмаслик учун тавсия қилинган 10 амал